Лизинг шартномасининг муддатини аниқлашда лизинг берувчи ва лизинг олувчи қуйидаги жиҳатларни ҳисобга олишларп лозим:
ускуналарнинг хизмат кўрсатиш муддати;
ускуналарнинг амортизасия даври;
битим даврида бир мунча самаралироқ ёки арзонроқ аналогнинг пайдо бўлиш даври;
инфлясия жараёнлари динамикаси;
ссуда капиталлари бозори конюнктураси ва унинг ривожланиш тенденсияси.
Лизинг шартномаси тузилиш муддатига кўра ижара операсияларининг 3 та тури фарқланади:
Молиявий лизингда лизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:
лизинг шартномаси муддати тугагач, лизинг обекти лизинг олувчининг мўлкига ўтади;
лизинг шартномаси муддати лизинг обекти хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлади ёки лизинг шартномаси муддати тугагач, лизинг обектининг қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан камни ташкил етади;
лизинг олувчи лизинг обектини катий белгиланган нархда ёки лизинг шартномаси муддати тугаганда аниқланадиган нархда сотиб олиш ҳуқуқига ега; лизинг шартномаси давридаги тўловларнинг умумий суммаси лизинг обекти қийматининг 90 фоизидан ортиқ.
Агар лизинг шартномасида «Лизинг тўғрисидалги Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган талаблардан бирортаси назарда тутилмаган бўлса, лизингнинг бундай тури оператив лизинг ҳисобланади. Оператив лизингни (ижарани) амалга ошириш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Гарчи лизинг моҳиятан кредитлашга яқин тушунча бўлиб, ҳар иккаласи ҳам инвестисиялашга хизмат қилса-да, улар бирбиридан тубдан фарқ қилади (35-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |