Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг


Ижарага бериш муддатига кўра лизинг


Download 0.65 Mb.
bet21/32
Sana13.09.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1676484
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32
Bog'liq
Халкаро лизинг фани

Ижарага бериш муддатига кўра лизинг:

  • рентинг (1 соатдан 1 ойгача, масалан, автомобиллар, самолётлар ва ҳоказо);

  • хайринг(1 ойдан 1 йилгача, масалан компютерлар);

  • одатдаги лизинг (1 йилдан ошиқ, лекин ускуна ёки ижарадаги буюм амортизасия муддатининг 80 фоизи қисмигача) турларга бўлинади.

Одамлар орасида “Америкаликларнинг барчаси шахсий компютерларга ега” деган фикр кенг тарқалган. Аслида еса 90 фоиз компютерлар ижарададир. Мамлакатда лизинг операсияси натижасида хизмат тугаганидан сўнг ускуна ижарачига сотилмайди, агар хизмат муддати ичида 80 фоиз амортизасияси ҳисобланган бўлса, у ҳолда лизинг учун белгиланган имтиёзлардан маҳрум қилинади.
Илгари пайтларда корхоналар янги сехларни давлат ажратган капитал маблаглар ҳисобига қурар едилар. Ҳозир еса бундай имконият жуда кам. Албатта, кредит олиш мумкин, лекин қисқа муддатли кредитларни олиш қийин, фоиз ставкалари анча юқори. Бундай пайтда лизингдан фойдаланиш ижобий натижаларга олиб келиши ривожланган мамлакатлар амалиётида кўп синалган.
Қолдиқ қиймат бўйича ишлаётган ускуна лизинг компаниясига сотилади, натижада йирик инвестисияга ега бўлади. Лизинг компаниясининг шарти олинган пул маблағлари аниқ ишларга сарфланиши лозим. Бу пуллар ҳеч кимга қайтарилмайди, фоизлар тўланмайди, мулкка бўлган соликдан озод етилади. Чунки ускуналар лизинг компаниясининг мулкига айланади. Бироқ ишлаб чиқариш жараёни давом етаверади, асосий фондлар еса корхонада қолади, бир вақтнинг ўзида янги сех қурилиши ҳам олиб борилаверади. Корхона еса ўсиб бориш тартиби (шкаласи) бўйича ижара ҳақи тўлаб боради: биринчи йили енг оз, охирги йили еса енг катта микдорда.
Аммо лизинг компаниялари ҳамма ускуналарни сотиб олавермайди. Уларни лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги, фойдали еканлигини ишонтириш лозим. Одатда, лизинг компаниялари лойиҳани ўрганиш учун мутахассисларни таклиф қилишади.
Лизинг компанияларининг 70-75 фоизи банклар томонидан тузилиб, муттасил назорат килиб турилади. Банкларнинг ўзи лизинг ишларида тўғридан-тўғри камдан-кам холларда катнашадилар. 20 фоиз лизинг компанияларини йирик ишлаб чиқарувчилар тузади ва қолган 5 фоизи мустақил лизинг компанияларидир.
Лизинг муносабатларида ижарачининг кафолати муҳим ҳужжат ҳисобланади. Кафолатсиз бозор иқтисодиётида ҳеч қандай олдисотди ва бошқа ишлар амалга оширилмайди.
Ривожланган мамлакатларда лизинг операсиялари бўйича харажатлар умумий капитал қўйилмаларнинг АҚШда 30%, Англия, Франсия, Швейсияда ва Испанияда 13-17% ни, Италия ва Голландияда 12-14% ни, Австрия, Дания ва Норвегияда 8-10% ни ташкил етади. Японияда лизинг операсиялари бўйича харажатларнинг йиллик ўсиши 25-30% ни ташкил етади. АҚШ да ишлаб чиқариш воситаларининг кенгайтирилиши ва модернизасия учун сарфланаётган капитал қўйилма харажатларининг 1/4 қисми; воситдларнинг тўла харид қилиш учун емас, балки улардан вақтинчалик фойдаланишга сарфланади.
Республикамизда лизинг муносабатларини ташкил қилиш ва ривожлантириш қуйидаги тадбирларни амалга ошириш билан бошланди:

  • «Лизинг тўғрисида»ги қонун 1999 йил 14 апрелдан етиборан амалга киритилди. Бу қонун мамлакатимизда ривожланиб бораётган лизинг фаолияти учун ишончли ҳуқуқий негиз яратди. Ривожланган мамлакатларнинг илғор технологиялари ва ускуналарини жалб етиш ҳамда улардан фойдаланишга катта етибор қаратилиб, мамлакатимизнинг жаҳон бозорида мустаҳкам ўрин олиши учун имкониятлар яратди.

  • Бирин-кетин лизинг компаниялари ташкил етила бошланди. Бугунги кунда Узбекистон бозорида 12 та лизинг компанияси фаолияг кўрсашоқда улардан қуйида^ иларни қайд қиламиз:

  • «Ўзбеклизинг интернейшнл» Ўзбекистон-Малайзия қўшма корхонаси (1995 йил январ);

  • «Барака» универсал лизинг компанияси (1995 йил ноябр);

  • «АЕТК» Осиё-Европа траст компанияси Канаданинг «Раанани холдинг интернейшнл» компанияси билан ҳамкорликда (1995 йил июл);

  • «Ўзкейсагролизинг» Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси (1997 йил феврал);

  • «Ўзавиолизинг» авиасия лизинг компанияси (1997 йил ноябр);

  • «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» ҳиссадорлик компанияси (2000 йил ноябр);

Лизинг компаниялари дастлаб йирик банклар ва йирик ишлаб чиқарувчилар қошида, бевосита давлатнинг ёрдамида тузила бошланди. Улар асосий воситаларнинг егаси сифатида уларни ишлаб чиқарувчидан олиб, учинчи (юридик, жисмоний) шахсга ижара шартлари асосида қисқа ёки узоқ муддатга бериши мумкин. Лизинг бўйича даромадлар-муайян (ойлик, уч ойлик, ярим йиллик) даврда тушадиган ижара тўловларидан иборат бўлади. Бу тўловлар банк фоизини ва амортизасияни ўз ичига олади. Лизинг шартномасида, шунингдек, фондлар воситалардан фойдаланувчилар томонидан тўла сотиб олиниши кўзда тутилиши мумкин.
Лизинг компаниялари ишлаб чиқарувчилар, банк тизими, ижарачилар билан ўзаро манфаатда бўладилар. Хусусан, ишлаб чиқарувчилар учун лизинг компаниялари уларнинг маҳсулотларига доимий харидордир. Бундан ташқари, ҳамма ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз маҳсулотларини халқаро миқёсда реклама қилиш имкониятига ега емаслар. Кичик фирмалар ўз маҳсулотларини лизинг компанияларига сотишса, лизинг компаниялари уларни маҳсулот сотиш билан боглиқ бўлган қўшимча харажат ва ишлардан озод қилади.
Банк тизими манфаатларида еса банкларда пулга талаб камайган вақтларда ортиқча ресурслар пайдо бўлади. Илгари банклар бу маблағларни (ривожланган мамлакатларда) кўчмас мулк сотиб олишга сарфлашган. Пулга талаб ошганда еса, тескари операсияларни амалга оширганлар. Бази ғарб мамлакатларида, хусусан АҚШ да 1985 йилда янги Қонун қабул қилинди. Унга кўра ҳар қандай мол-мулкка, у фойда келтирмаса ҳам, солиқ белгиланади. Енди банклар учун ўз маблагларини кўчмас мулкка сарфлаш самарали бўлмай қолди.
Банклар асосан узоқ муддатли кредитлар ҳисобига фаолият юритишади ва даромад олишади. Бундай кредит малум таҳликага хавфга ҳам ега бўлиши табиий. Кредит берилаётганда, одатда, мулк гаровга қўйилади. Шу нуқтаи назардан банклар учун ҳам лизинг манфаатлидир. Банк лизинг компаниясига узоқ муддатли кредит беради. Кредит ҳисобига лизинг компанияси ускуналарни сотиб олади ва улар фирманинг мулкига айланади. Агар ижарачи шартнома талабларини бажармаса, лизинг компанияси ижарачининг мулкига ега бўлиб олади. Агар узоқ муддатли кредитлар йилига 10 фоиз даромад берса, лизинг компанияларида 12 фоиз даромад олинади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling