Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг
Лизинг компаниялари ниманинг ҳисобидан даромад олади?
Download 0.65 Mb.
|
Халкаро лизинг фани
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижарачининг манфаатлари-чи
Лизинг компаниялари ниманинг ҳисобидан даромад олади?
Биринчидан, ижара ҳақи. Иккинчидан, ижара муддати тугагандан сўнг ускуналарни қолдиқ қиймати бўйича сотади. Ижара ҳақи ускуна ҳаки билан хизматлар қийматини (банк фоиз ставкаларига тенглаштирилади) қонлаши керак. Учинчидан, ускуналарни сотиб олиш қиймати билан ижара ҳақи ўртасидаги фарқ. Лизинг компанияси ускуналарни доимий харидор сифатида катга туркумларда (партияларда) сотиб олаётгани учун ишлаб чиқарувчилар уларга қандайдир имтиёзлар берадилар. Бундан ташқари, мол-мулкка солиқ қолдиқ қийматига кўра тўланади, ижара ҳақи еса хизмат муддатига қараб ошиб боради. Ижарачининг манфаатлари-чи? Кўп мамлакатларда мол-мулкка солиқ лизинг шартномаларига белгиланган тўловлардан анча юқори бўлади. Бази пайтларда еса ижара усули ҳозирги замон ускуналаридан фойдаланишнинг ягона имконияти бўлиб қолади, айниқса, янги ташкил қилинган фирмалар учун. Ижарачи учун ускуналар мулк хисобланмаганлиги сабабли, фирма балансига киритилмайди, мол-мулкка солиқ тўланмайди ва бу соҳада бухгалтерия ҳисоби юритилмайди. Ижара ҳақи еса тўлиқлигича ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига қўшилади. Ривожланган мамлакатларда атайлаб лизинг бўйича солиқ йиғишмайди. Аммо ҳукумат бугунги кун билан емас, балки келгусини ўйлаб иқтисодий сиёсат олиб боради. Лизинг фан-техника тараққиётига хизмат қилади. Ертанги кунда ишлаб чиқариш бугунги олинмаган солиқларни тўла қоплайди, демак у иқтисодиётни ривожлантириш учун қўшимча имконият яратиб беради. МДҲ республикаларида «ижара корхоналари» деган ибора пайдо бўлган. Чет еллик мутахассислар учун бундай тушунча мутлақо тушунарсиз. Халқаро амалиётда ижара корхоналари деган тушунчанинг ўзи йўқ. Корхоналар ижарага берилмайди, ускуналар ва бинолар берилиши мумкин. Лизинг муносабатларини Ўзбекистон шароитида, айниқса, қишлоқ хўжалигида қўллаш катта самара беради. Масалан, АҚШ да фермерлар фойдаланаётган техниканинг 80 фоизи ижарага олинади. Ахир бир йилда 10-15 кун ишлатиладиган комбайнни сотиб олишдан қандай мантиқ топиш мумкин? Юқорида такидланганидек, республика ҳукумати қарорига кўра, 1999 йилнинг октя.бр ойида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» ҳиссадорлик компанияси тузилди. Бу компаниянинг асосий вазифаси мамлакатимиз машина-трактор парклари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига молиявий лизинг асосида трактор ва йиғим-терим техникасини етказиб беришдан иборат. Бундан тушган маблаг трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобига ўз вақтида туширилади. Бу ҳол уларга айланма маблагларни биринчи навбатдаги еҳтиёжларига ишлатиб, уни тўлдириб туриш имконини беради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари еса техника қийматини аста-секин, бир неча йил мобайнида тўлаш имкониятига ега бўладилар. Техника ўзини ўзи бемалол оқлайди. Агар инфлясия чиқимлари лизинг олувчига тегишли бўлмасдан, компания таваккали бўлишини ҳам ҳисобга олсак, лизинг шартлари жуда манфаатлидир. Айниқса, қишлоқ хўжалигини замонавий, юксак унумли техника билан таминлашни янада рағбатлантириш, тармоқ машинасозлигини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шу жумладан, чет ел илғор компаниялари иштирокида қишлоққа етказиб бериладиган трактор ва йиғим-терим техникаси учун ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш мақсадида 2000 йилнинг 2 ноябрида Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу қарорга кўра, 2001-2007 йилларда «Узқишлоқхўжаликмашхолдинг» компанияси корхоналари томонидан, шу жумладан, чет ел илғор компаниялари иштирокида ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси (трактор ва йиғим-терим техникаси) машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмаларига, ширкатлар ва фермер хўжаликларига уларни 7 йиллик муддатга лизингга такдим етиш йўли билан қуйидаги шартларда етказиб берилиши белгиланган: 15 фоизлик аванс машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги ширкатлари ва фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан; трактор ва йиғим-терим техникаси қийматининг 85 фоизи «Узқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси томонидан, унга заём асосида Молия вазирлиги томонидан бериладиган маблаглар ҳисобидан тўланади. Мазкур қарорда, шунингдек, лизинг олувчиларга олинадиган техниканинг бутун лизинг муддати давомида мулкий таваккаллар суғурта полиси мавжуд бўлсагина тақдим етилиши назарда тутилган. Лизинг компанияси даромадининг (маржа) имтиёзли ставкаси еса Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг ярми миқдорида белғиланади. Масалан, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бир йилга 24 фоизни, лизинг компаниясининг маржаси 12 фоизни ташкил етса, шартли равишда бир техниканинг нархини 5000000 сўм деб олайлик. Қишлоқ хўжалиги корхонаси ана шу маблағнинг 15 фоизини ёки 750000 сўмни ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди, қолган 85 фоизини, яни 4250000 сўмни банк томонидан йиллик 24 фоиз миқдорида жалб қилинган узоқ муддатли (7 йиллик) кредит ҳисобидан олади. Шунда қишлоқ хўжалиги корхонасининг 7 йил мобайнида банкка қайтарадиган маблағи 7947500 (кредитнинг асосий суммаси 4250000 сўм, ҳисобланган фоизлар 3697500 сўм) сўмни ташкил етади. Натижада техниканинг умумий нархи 8697500 (аванс 750000 сўм, банкка қайтариладиган маблағ 7947500 сўм) сўмни ташкил қилади. Агар у техниканй лизинг компаниясидан лизинг шартларида 7 йил муддатга йиллик 12 фоиз миқдорида оладиган бўлса, ана шу даврда лизинг компаниясига қайтариладиган маблаг 6098750 (лизинг суммаси 4250000 сўм ҳисобланган фоизлар 1848750 сўм) сўмга тенг бўлади. Техниканинг умумий нархи еса 6848750 (аванс 750000 сўм, лизинг компаниясига қайтариладиган маблағ 6098750 сўм) сўмни ташкил етади. Бошқача айтганда, банк кредитига нисбатан молиявий лизинг туфайли 1848750 сўм иқтисод қилинади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги корхонаси узоқ муддатли кредит олиш мақсадида банкларга мурожаат қилмайди. Бу лизинг олувчилар учун молиявий лизингнинг кредитга нисбатан афзаллигини яққол кўрсатиб турибди. Мижозларга қулай шарт-шароитлар яратиш, улар билан бевосита алоқа ўрнатиш мақсадида ҳар бир вилоятда компаниянинг бўлимлари тузилмокда. Ширкат ва фермер хўжаликлари техникани олиш ишлари билан жойларда танишиш ва лизинг операсияларини амалга ошириш имконига ега бўладилар. Муқобил машина-трактор парклари учун жойларда техникани олиш имкониятининг яратилиши еса рақобатнинг ривожланишига олиб келади. Бунинг учун уларда техника нархининг 15 фоиз авансини ўтказиш учун бошланғич маблағ, аниқроги, лизинг олувчининг молиявий аҳволи лизинг компаниясининг талаби даражасида бўлса, бас. Агар лизинг олувчининг молиявий аҳволи талаб даражасида бўлмаса, у ҳолда банк ёки бошқа учинчи юридик шахснинг кафолати талаб қилинади. Лизингнинг яна бир ижобий томони шуки, у фермер хўжаликларига ҳам замонавий технологияларни қўлга киритиш имконини яратади. Бу еса унинг ривожланиши учун қулай шароитларни вужудга келтиради. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳукумат томонидан лизинг компаниялари олдига қўйилган вазифалар ўз вақтида, изчил ҳаётга татбиқ етилса, иқтисодиётимизнинг енг муқим соқаларидан бири бўлмиш қишлоқ хўжалигининг долзарб муаммоси қишлоқни техника билан таминлаш масаласи тўлиқ ҳал етилади. Оқибатда тармоқ ривожи янги босқичга кўтарилади. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling