6-модда. Қўшимча лизинг
Лизинг олувчи лизинг берувчи олдида лизинг шартномаси юзасидан жавобгар бўлиб қолгани ҳолда, лизинг шартномаси бўйича олган лизинг объектини лизинг берувчининг ёзма розилиги билан вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун учинчи шахсга қўшимча лизингга топширишга ҳақли. Бунда ушбу Қонуннинг қоидалари қўшимча лизинг шартномасида қўшимча лизинг берувчига, қўшимча лизинг олувчига ва сотувчига нисбатан мувофиқ равишда лизинг берувчига, лизинг олувчига ва сотувчига бўлганидек қўлланилади.
Қўшимча лизинг шартномасининг амал қилиш муддати лизинг шартномасининг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
7-модда. Лизинг объектини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лизинг объекти лизинг олувчи балансида ҳисобга олинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6 - сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби»га (рўйхат рақами 1946, 24.04.2009 й.) ва «Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1648, 27.12.2006 й.).
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонунига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат органларида рўйхатдан ўтказилиши талаб этиладиган лизинг объектлари қонунчиликда белгиланган тартибда лизинг берувчининг ёки лизинг олувчининг номига расмийлаштирилади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сонли «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |