Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг


Download 0.65 Mb.
bet26/32
Sana13.09.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1676484
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32
Bog'liq
Халкаро лизинг фани

8-модда. Лизинг фаолияти
Лизинг фаолияти лизинг берувчи томонидан ўз маблағлари ва (ёки) жалб этилган маблағлар ҳисобидан лизинг объектининг сотиб олиниши ва уни лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига берилиши борасидаги инвестиция фаолияти туридир.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
9-модда. Лизинг шартномаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лизинг шартномаси ёзма шаклда, қонунчиликда белгиланган тартибда тузилади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27-бобида шартномаларни тузиш тартиби назарда тутилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лизинг шартномаси:
шартнома тарафларидан бирининг талабига кўра;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мол-мулк лизинг объекти ҳисобланиб, у ҳақда тузиладиган битимлар қонунга мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланиши талаб қилинадиган ҳолларда нотариал тасдиқланиши лозим, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситалари олиш чоғидаги лизинг тўғрисидаги шартномалар мустасно.
(9-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк билан боғлиқ алоҳида битимларнинг нотариал тасдиқланиши талаб этилади (386488490497504513531565580-моддалар).
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Қуйидагилар лизинг шартномасининг муҳим шартлари ҳисобланади:
лизинг объектининг тавсифланиши (лизинг объектининг миқдори, сифати, рўйхати, контракт қиймати ва бошқа кўрсаткичлари) ва шартнома умумий пул суммасининг кўрсатилиши;
тарафларнинг лизинг объектини олиш ва бериш билан боғлиқ мажбуриятлари;
лизинг объектини бериш тартиби, шу жумладан лизинг объектини етказиб бериш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш тартиби;
лизинг тўловларини тўлаш шартлари, миқдорлари, муддатлари ва тартиби;
лизинг объектидан фойдаланиш, унга қараш, уни сақлаб туриш ва таъмирлаш юзасидан тарафларнинг мажбуриятлари;
шартноманинг амал қилиш муддати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотувчи ва лизинг объектини танлаш учун масъул тарафнинг кўрсатилиши.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонунига асосан, саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Тарафларнинг келишувига биноан лизинг шартномасига қуйидаги шартлар киритилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг объектини сотиб олиш тартиби ва муддатлари;
(9-модданинг тўртинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш;
лизинг объектини суғурта қилиш;
форс-мажор ҳолатлар;
лизинг берувчи қўшимча хизматлар кўрсатиши, бундай хизматларсиз лизинг объектидан фойдаланиб бўлмаса;
лизинг субъектлари томонидан лизинг шартномаси шартларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лизинг шартномасига қонунчиликка мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
(9-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling