10-модда. Лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш, агар қонунчиликда ва шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, тарафлар келишувига биноан амалга оширилиши мумкин.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) Фуқаролик кодекси, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддаси),
11-модда. Лизинг берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Лизинг берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг олувчининг лизинг объектидан қандай шароитларда фойдаланаётганлигини ва уни белгиланган мақсадига мувофиқ ишлатаётганлигини лизинг шартномаси шартларига ҳамда қонунчилик талабларига мувофиқ назорат қилиш;
(11-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
лизинг олувчининг розилиги билан лизинг объекти ва унинг сотувчисини танлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда ёки лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан лизинг объектини талаб қилиб олиш;
(11-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб этиш.
(11-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Агар лизинг объекти лизинг берувчининг айби билан етказиб берилмаган бўлса ёки лизинг шартномаси шартларига номувофиқ бўлса, лизинг берувчи лизинг олувчининг розилиги билан ўзи лозим даражада бажармаган лизинг шартномаси шартларини тузатиб бажаришга ёки лизинг олувчига бошқа лизинг объектини таклиф этишга ҳақли.
Лизинг берувчи:
лизинг шартномаси бўйича мол-мулкни олиши ва уни лизинг олувчига эгалик қилиш ҳамда фойдаланиш учун бериши;
лизинг олувчи учун мол-мулк олаётганда мол-мулк муайян шахсга лизингга беришга мўлжалланганлигини сотувчига маълум қилиши;
лизинг объектини, агар шартномада шундай шартлар назарда тутилган бўлса, сақлаб туриш, таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш бўйича лизинг олувчи олдида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт.
Лизинг берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва ўзга мужбуриятларни бажариши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |