Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг


-модда. Лизинг шартномаси бўйича таъминлаш


Download 0.65 Mb.
bet31/32
Sana13.09.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1676484
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
Халкаро лизинг фани

20-модда. Лизинг шартномаси бўйича таъминлаш
Лизинг шартномасига боғлиқ равишда сарфланган маблағлар қайтарилишининг кафолати сифатида лизинг берувчи лизинг олувчидан таъминлаш берилишини, шу жумладан гаров, банк кафолати ёки учинчи шахснинг кафиллиги кўринишидаги таъминлаш берилишини талаб қилиши мумкин.
21-модда. Лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лизинг шартномасида назарда тутилган тақдирда, лизинг олувчи бошқа мажбуриятларнинг бажарилиши таъминоти сифатида лизинг объектини мазкур объект қийматининг лизинг берувчига тўланиши лозим бўлган лизинг тўловларининг қолган суммасидан ортиқ бўлган қисми бўйича бериши мумкин.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
22-модда. Лизинг тўловлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Лизинг тўловлари шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23-модда. Пул суммаларини ундириш ва ундирувни лизинг объектига қаратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пул суммаларини ундириш тартиби қонунчиликда белгиланади, ундирувни лизинг объектига қаратиш эса ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(23-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling