Лизинг – бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган объектни сотиб олиш имконини беради. Бир томондан бу оддий ижара шаклига жуда ҳам ўхшаш. Аслида эса улар ўртасидаги фарқ етарлича аниқ. Лизинг
Шундай қилиб, ижарага олувчи учун лизинг операсиясининг афзалликларини қуйидагича умумлаштириш мумкин
Download 0.65 Mb.
|
Халкаро лизинг фани
Шундай қилиб, ижарага олувчи учун лизинг операсиясининг афзалликларини қуйидагича умумлаштириш мумкин:
Лизинг, ишлаб чиқариш ва бозор конюнктураларининг ўзгаришига тез риоя қилишга ёрдам беради. Иирик капитал қўйилмалар сарфланмасдан туриб асосий капитални тезкор янгилаш имкониятини яратади. Агарда лизинг халқаро аҳамиятга ега бўлса, ижарага олувчи, ижарага берувчи фирма (банк) жойлашган мамлакатдаги мавжуд солиқ имтиёзларидан фойдаланиш мумкин. Бу асосан ижара ставкасини камайтириш йўли билан амалга оширилади. Майда ишлаб чиқарувчиларда доимо керакли маблағ бўлмаслиги мумкин. Бундай шароитда лизинг воситаларни харид қилиб олмасдан фойдаланиш имкониятини беради, натижада еса ишлаб чиқарувчиларни кредит олишдан халос етади. Агарда ишлаб чиқаришда тезкор лизинг қўлланса, ишлаб чиқарувчи яна бир қатор имтиёзлардан фойдаланиши мумкин, яни ишлаб чиқариш воситаларининг еҳтиёт қисмлар билан таминлаш ва уларнинг тамирланиши, техникани ишлатиш учун маслаҳатлар ва ҳоказолар. Бундан ташқари, тезкор лизинг қўлланилганда, мулк егаси ижарага берувчи бўлганлиги учун, мулкларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар мулк егаси томонидан сарфланади ёки қопланади. Чет ел тажрибалари иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида лизингнинг турли шаклларидан фойдаланиш имкониятини яратмокда. Шу жиҳатдан ривожланган мамлакатларда 70-йилларда пайдо бўлган лизинг операсияларини қўллаш тартиблари билан танишиш ўринли бўлади. Масалан, Франсияда лизинг мураккаб молиявий операсия жараёни сифатида кўрилиб, унда махсус лизинг фирмаси (ижара берувчи) буюртмачининг (ижарачининг) талаби ва еҳтиёжи учун ишлаб чиқарувчидан зарур бўлган ускуналарни сотиб олиб, уни ижарачига малум вақтга ва малум ижара хақига беради. АҚШда лизингга тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралиб, унда буюртмачи еҳтиёжи учун мулкдан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи мулкдордан ижарачига берилади ва унинг натижасида лизинг фирмаси малум даражада даромад олади. Лизинг натижасида ҳеч қандай нарса ишлаб чиқарилмайди ва ҳеч нарса сотилмайди. Фақат ишлаб чиқариш воситасидан фойдаланиш ҳуқуқи вақтинча бир юридик шахсдан иккинчи юридик шахсга ўтказилади. 1990 йил охирларида жаҳон бўйича лизинг операсиялари ҳажми 1 трлн. АҚШ долларига тенг бўлган. Лизинг фирмалари 70-йилларда пайдо бўлиб, ҳозирги пайтда бундай фаолият билан Анғлияда 1,5 минг, Германияда 2,5 минг фирма шуғулланмоқда. 30 йиллик кузатиш шуни кўрсатмокдаки, бозор иқтисодиёти шароитида лизинг фирмаларининг синиши камдан-кам учрайдиган ҳол. АҚШда барча йирик фирмалар қошида лизинг ишлари олиб борилади. Компаниялар умумий даромадининг 25-30 фоизини ускуналарни лизинг операсиялари орқали ижарага бериш сабабли олмоқдалар. 1990 йилда барча лизинг операсиялари бу мамлакатда 500 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, шундан 120 миллиард доллари ускуналар ҳиссасига тўғри келади. Зеро, ғарб компанияларининг шиори: «вақтдан, хом ашё ва материаллардан ташқари ҳамма нарсани ижарага бериш мумкин». Авиакомпаниялар фойдаланаётган самолётларнинг ҳам 43 фоизи ижарадаги самолётлардир. Лизинг ўрта ва кичик фирмалар учун ҳам жуда қулай. Уларнинг 60 фоизи лизингдан фойдаланишади. АҚШдаги 3,5 минг кичик фирмалар лизингга олинган ускуналарда ишлашади. Бази корхоналарнинг ўз ишчилари ҳам бўлмайди. 1990 йилда компанияларда 1,5 миллион кишилар ижарада ишлаган бўлса, 1995 йилга келиб уларнинг сонини 15 миллион кишига етказиш мўлжалланган. Булар одатда хизматчилар, ҳайдовчилар, юристлар, кадр ходимлар, бухгалтерлар, ўқитувчилар, референтлар, таржимонлар, тарбиячилар ва бошқалар. Лизинг компаниялари ижарага аниқ кишини емас, балки мутахассисни, масалан, бухгалтерни беради. Европа мамлакатларида бугунги кунда лизинг операсиялари 250 миллиард долларни ташкил қилади. Уларнинг барчасида лизинг тўғрисида махсус конунлар кабул қилинган. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling