Молиявий лизину операсияси банк кредитига бирмунча яқин операсия бўлиб, лизинг обектини келгусида сотиб олиш шарти билан узоқ муддатли ижарага берилишини ифодалайди. Ижарага берувчи учун молиявий лизинг муҳим иқтисодий механизм бўлиб, унинг ёрдамида корхона молиявий активларининг ликвидлик муаммоси ҳал етилади. Ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмаётган, корхона балансида мавжуд моддий бойликлар сурункали ликвидсиз маблағлар бўлиб, уларни ижарага бериш ҳисобига корхона ўз молиявий холатини бир мунча яхшилаб олади ва шу билан молиявий бошқариш вазифаларини тезроқ ижобий ҳал етиши мумкин. Натижада, ликвидсиз молиявий активлар корхона даромадини шакллантирувчи молиявий манбага айланади.
Халқаро лизингнинг афзалликларидан бири шуки, бунда бошқа мамлакатларнинг такомиллашган техника ва жиҳозларидан фойдаланиш халқаро шартномаларга кўра молиявий ва солиқлар бўйича имтиёзлардан фойдаланиш имконияти яратилади. Халқаро валюта фонди (ХВФ)нинг қарорига биноан чет ел машина ва механизмларини ижарага олиш, ижарага олувчи мамлакатнинг чет ел қарзлари миқдорини оширмайди. Республикамизда халқаро лизингдан фойдаланиш масаласини қўшма лизинг компаниялари ёки фирмаларини тузиш йўли билан ҳам ҳал қилиш мумкин.
Лизинг шартномаси ёзма шаклда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади.
Агар лизинг олувчи жисмоний шахс бўлса, лизинг шартномаси нотариал тасдиқланиши лозим.
Қуйидагилар лизинг шартномасининг муҳим шартлари ҳисобланади:
лизинг обектининг таснифланиши (лизннг обектининг миқдори, сифати, рўйхати, контракт қиймати ва бошқа кўрсаткичлари) ва шартнома умумий пул суммасининг кўрсатилиши;
тарафларнинг лизинг обектини олиш ва бериш билан боглиқ мажбуриятлари;
лизинг обектини бериш тартиби, шу жумладан, лизинг обектини етказиб бериш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш тартиби;
лизинг тўловларини тўлаш шартлари, миқдорлари, муддатлари ва тартиби;
лизинг обектидан фойдаланиш, унга қараш, уни сақлаб туриш ва тамирлаш юзасидан тарафларнинг мажбуриятлари;
шартноманинг амал қилиш муддати.
Do'stlaringiz bilan baham: |