11
7) автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун
Республика йўл жамғармасига йиғим.
Агар якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ солинадиган мол-мулкка ва (ёки) ер
участкасига эга бўлсалар, ушбу Солиқ кодекснинг 48, 50-бобларида
назарда тутилган
тартибда жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва (ёки) жисмоний
шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш мажбурияти уларнинг зиммасида сақланиб
қолади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ ставкалари қандай?
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган
йиллик солиқ ставкалари Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг қарорига асосан белгиланади.
2014 йил солиқ ставкалари 2013 йил 25 декабрдаги
«Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий
макроиқтисодий кўрсаткичлари
ва Давлат бюджети
параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2099-сонли қарорининг
10-11-иловаларида белгиланган. Хусусан, 10-иловада
фаолиятнинг айрим тури, яъни болалар ўйин автоматлари
фаолияти учун, 11-иловада
эса чакана савдо, маиший,
сартарошлик хизматлари, автомобиль транспортида юк
ташишга оид хизматлар ҳамда бошқа
фаолият турлари учун
солиқ ставкалар белгиланган.
Жумладан, 2014 йил учун белгиланган солиқ ставкалари қўйидагича:
Do'stlaringiz bilan baham: