Лойиҳа бошқаруви


Кейс 12.  Лойиҳа номланиши


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet119/132
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833227
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   132
Bog'liq
d34162b09795326379b49813fea2a638

Кейс 12. 
Лойиҳа номланиши: Лойиҳа бошқаруви тизими билан таъминлаш. 
Лойиҳа бошқарувчиси: Яқинда ёлланган лойиҳалар бўлими бош-
лиғи. 
Пировард натижа: компания барқарорлигини сақлаб қолиш ва 
рақобатбардош даражага чиқиш. 
Мақсад: асосий фаолиятнинг рентабеллигини ошириш ва хавфларни 
камайтириш учун лойиҳани бошқариш тизимини яратиш 
Вазифалар:
• Мавжуд лойиҳа фаолияти диагностикаси ва лойиҳани бошқариш 
тизими концепциясини ишлаб чиқиш; 
• Лойиҳаларни бошқариш тизимини лойиҳалаш; 
• Лойиҳаларни бошқариш тизимини тартибга солувчи ҳужжатларни 
ишлаб чиқиш; 
• Танланган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил 
этиш; 
• Лойиҳаларни бошқаришнинг ахборот тизимини жорий қилиш; 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 180 ~ 
• Чекловлар: бюджет, вақт, малака ошириш маркази йўқлиги, 
компания ичида лойиҳа ҳомийси йўқлиги. 
Натижалар:
1) Лойиҳа офисининг тузилмаси яратилди; 
2) Лойиҳаларни бошқариш методологияси жорий этилди; 
3) Рағбатлантириш тизими яратилди; 
4) Ходимлар малакаси оширилди; 
5) Ягона дастурий таъминотдан фойдаланилади; 
6) Самарали алоқа тизими яратилди 
7) Сифат менежменти тизими яратилган 
8) Лойиҳаларнинг замонавий архивига эга бўлинди. 
Лойиҳа босқичлари:
1-босқич. Мавжуд лойиҳа фаолияти диагностикаси ва лойиҳани бош-
қариш тизими концепциясини ишлаб чиқиш. 
2-босқич. Лойиҳани бошқариш тизимини лойиҳалаш. 
3 босқич. Лойиҳани бошқариш тизимини тартибга солувчи ҳужжат-
ларни ишлаб чиқиш. 
4-босқич. Танланган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни 
ташкил этиш. 
5-босқич. Лойиҳани бошқаришнинг ахборот тизимини жорий этиш. 
Амалий шароит тавсифи: 
Яқинда лойиҳа бўлимининг бошлиғи лавозимига ишга қабул 
қилинган одам лойиҳани бошқариш тизимини жорий этиш бўйича 
лойиҳа менежери этиб тайинланди. Илгари у лойиҳани бошқариш 
рақобатдош устунлик бўлган кичик бир компанияда ишлаган. Унинг 
раҳбарлигидаги лойиҳалар муваффақиятли якунланган. У PMP 
сертификатига эга ва лойиҳаларни бошқариш тизимларининг доимий 
тарафдори. Ишнинг биринчи ойи давомида, лойиҳани бошқариш 
ҳолатини диагностика қилиш босқичининг натижаларига кўра, у баъзи 
бир қатор фактларни аниқлади: 
Олдинги лойиҳалар ва уларни бошқарган раҳбарлар компанияда 
жуда кам обрўга эга. Компания иерархик структурадан мослашувчан 
тузилишга ўтишнинг бошланиш босқичида. Функционал структура 
ичида асосий функционал мажбуриятлар фойдасига лойиҳани бажар-
иш кўпинча эътиборсиз қолдирилади. Aгар лойиҳа турли бўлимлар 
учун устувор вазифаларни белгилаб берса, бу муаммо янада кучаяди. 
Масалан, реклама бўлими учун лойиҳа муҳим ва шошилинч бўлиши 
мумкин, савдо бўлими эса уни иккинчи даражали деб ҳисоблайди. Шу 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 181 ~ 
билан бирга, индивидуал функционал мутахассислар фақатгина ўзл-
арининг иш сегментлари билан қизиқишади, аммо умуман лойиҳада 
эмас, бу эса лойиҳанинг мақсадларига эришишда бўшлиққа олиб кела-
ди ва уларга эришилмайди. 
Лойиҳага масъул бўлганларнинг мотивацияси суст, лойиҳани 
уларнинг касбий ва мартаба ўсиши билан бевосита боғлиқ бўлмаган 
кераксиз иш деб билишади. Лойиҳалар расмийлаштирилган рўйхат 
шаклида олдиндан белгиланмаган, бу бир томондан компания тез-тез 
стратегияни ўзгартириши ёки қайта тасдиқлаши ёки юқори раҳбарият 
ва ўрта менежерлар ўртасида алоқаларни самарасиз йўлга қўйганлиги-
дан далолат беради. Ходимлар барча ўзгаришларни салбий қабул 
қилади ва янги жараёнлар ва кўрсатмаларга саботаж қилади. 
Кўпгина ходимлар аввалги лойиҳалар тўғрисида ҳужжатли маъ-
лумотни қаердан олишни билишмайди ва бундай маълумотлар лойиҳа 
менежерларидан бирининг компютерида бўлади деб тахмин қилиша-
ди. Лойиҳа раҳбарлари ҳужжатлаштирилган маълумот топилмади деб 
жавоб беришади. Лойиҳалар самарадорлиги баҳоланмайди, ишлаш 
мезонлари йўқ, шунингдек, расмий равишда тайинланган ва баҳолаш-
нинг натижалари учун жавобгар бўлган ходим йўқ. 
Бўлимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш 
расмий равишда тартибга солинмаган, шунинг учун ўзаро муносабат-
ларнинг асосий қисми шахсий норасмий алоқалар даражасида амалга 
оширилади, бу ҳар доим ҳам кутилган натижани бермайди, лойиҳалар-
да муайян ишларни бажариш учун инсон ресурсларини тақсимлаш 
билан боғлиқ шахсий низолар пайдо бўлади. 
Кўпгина ходимлар, компания бўйлаб ишлайдиганлар лойиҳалар 
устида ишлашда ўзларини ҳар қандай хавф-хатарлардан ҳимоя қи-
лишга тайёр эканликларига аминлар. Ҳеч ким лойиҳаларни бошқариш 
бўйича ўқитилмаган. "Лойиҳа" атамаси ҳақида умумий тушунча йўқ. 
Лойиҳани бошқаришни амалга ошириш учун ўзгаришлар киритиш 
зарурлиги тўғрисида хабардорлик паст, чунки юқори раҳбарият лойи-
ҳани бошқариш одамларнинг вақтинчалик вазифаси эмас, мутахассис-
лик эканлигига шубҳа қилади. Лойиҳани бошқариш методологияси 
мавжуд эмас. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling