Лойиҳа бошқаруви


Лойиҳалашни бошқариш жараёни


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet86/132
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1833227
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   132
Bog'liq
d34162b09795326379b49813fea2a638

Лойиҳалашни бошқариш жараёни 
Лойиҳалаш жараёни лойиҳаловчилар ва буюртмачилар, лойиҳа-
ловчилар ва қурувчилар, лойиҳаловчилар ва давлат идоралари, шунин-
гдек коммунал хизмат кўрсатувчилари ўртасидаги ўзаро муносабат 
механизмидан иборат бўлган оқимлар тизими сифатида қаралади. 
Ушбу оқим тизими қуйидаги омилларга боғлиқ. 
• сиёсий ва иқтисодий шароитларнинг ўзгариши; 
• қонун талабларидаги ўзгаришлар; 
• мижознинг эҳтиёжлари / талабларини ўзгартириш; 
кутилмаган талаблар
• харажатларни қайта кўриб чиқиш (ўсиш / пасайиш); 
• лойиҳа мақсадларини қайта кўриб чиқиш. 
Лойиҳани амалга ошириш 4 асосий босқичдан иборат: 
1. Концептуал ва схематик фазаси 
2. Ривожлантириш фазаси 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 122 ~ 
3. Бажариш фазаси 
4. Топшириш фазаси 
 
Чизма 13.1. Лойиҳани бажариш фазалари 
 
Лойиҳаловчи учун рискларни баҳолаш - бу рискларни ҳисобга 
олиш журналида расмийлаштириладиган давомий жараён бўлиб, унда 
қабул қилинган юмшатиш чоралари тавсифланади ва харидлар жараё-
нида бошқа томон учун қолдиқ рисклар аниқланади. Юқорида тавсиф-
ланган жараён ва босқичларни бошқариш, лойиҳа жамоасини тузиш-
ни, дизайн дастурини ишлаб чиқишни ва тараққиётни ўрганиш ва куза-
тиш учун ишлатилиши мумкин бўлган бошқарувни ўз ичига олади. 
Лойиҳа жамоаси турли хил фанлар бўйича, лойиҳа характерига қараб 
талаб қилинган барча тегишли маслаҳатчилардан иборат бўлади. 
Лойиҳалаш жараёнини бошқариш сабаблари қуйидагича: 
• лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш жараёнини интеграциялашуви, ре-
жалаштирилиши ва бошқарилишини яхшилаш; 
• назоратни комплекс режалаштириш хамда лойиҳалаш ва қури-
лиш қўшма амалиётини қўллаб-қувватлаш; 
• фақат мутахасислараро ва гуруҳлараро ишлаш орқали сифатга 
эришиш. 


 
ЛОЙИҲА БОШҚАРУВИ 
~ 123 ~ 
Лойихалаш натижалари лойиҳа иштирокчиларининг биргалик-
даги тажрибасини акс эттириши учун самарали мутахассисликлараро 
жараённи кузатиш ва иш жараёнларини мувофиқлаштириш керак 
бўлади. 
Лойиҳани мувофиқлаштириш бу лойиҳалашни бошқаришдаги 
энг муҳим жараёндир. Лойихаловчилар нафақат буюртмачилар /охир-
ги фойдаланувчилар билан алоқа қилишлари ва лойиҳалаш талабла-
рини муҳокама қилишлари керак, шу билан бирга қисқа талаблар ва 
эскизларни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичида ҳам лойиҳа гуру-
ҳидаги бошқа мутахассислар билан хам яқин ҳамкорлик қилишлари 
керак. 
Янги жамоа биринчи марта йиғилаётганлиги сабабли лойиҳа 
кўпинча тартибсиз ва ёмон тузилган бўлиши эҳтимол бор. Шунда хам 
маълумотларни аниқлаштириш ва лойиҳанинг ҳаётийлиги ва 
молиявий оқим муаммолари тўғрисида ноаниқликларни бартараф 
этиш керакдир. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling