Лойиҳа матни 67027-(69933)


IV. Жиҳоз ва асбоб-ускуналар


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

IV. Жиҳоз ва асбоб-ускуналар
1. Техника таъмири учун зарур ўлчов асбоблари;
2. Техниканинг техник сервиси ва уларни таъмирлаш учун асбоблар ва мосламалар:
металлга ишлов берувчи станоклар,
кўчма ва стационар пайвандлаш қурилмалари,
темирчилик пресслаш асбоб-ускуналари;
электр энергияси билан ишловчи асбоблар, гидротизимлар, ёқилғи насослари ва
форсункалар, двигателлар, бошқарув механизмлари диагностикаси учун қурилмалар.
3. Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини сервис ва таъмирлаш
устахоналарида фойдаланиладиган бошқа жиҳоз ҳамда ускуналар.
Изоҳлар: юқорида қайд этилган техникалар мулк шакли ва фойдаланиш йўналишидан
қатъи назар белгиланган тартибда назорат қилинади, давлат рўйхатидан ўтказилади ва йиллик
техник кўрикка жалб этилади;
ушбу рўйхатга кирмаган, Транспорт вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва


project.gov.uz
22.10.2022
155
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан рўйхатга ва назоратга олинмаган барча турдаги
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳам рўйхатга ва назоратга олинади;
юк кўтариш кранлари ҳамда конларда ишлайдиган махсус экскаватор, бульдозерлар
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан рўйхатга олинади ва назорат қилинади.


project.gov.uz
22.10.2022
156
Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил “___” _______даги ___-сон
қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган
қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 12
июлдаги 575-сонли 
қарори
билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида»ги низомда:
12-банддаги «з» кичик бандида:
биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мулк ва бошқарув шаклидан қатъи назар қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш
техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниш самарадорлиги, шунингдек,
сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати устидан қуйидаги назоратни амалга оширади
ва давлат хизматларини кўрсатади:»
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«идоравий бўйсунуви ва мулк шаклларидан қатъи назар тракторлар, трактор тиркамалари,
мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари
сони ҳисобининг юритилиши ва сақланиши устидан назорат қилади;»
учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жисмоний ва юридик шахсларга техникаларини давлат рўйхатдан, қайта рўйхатдан ва
вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ва ҳисобдан чиқариш, давлат рақами белгиларини,
техник паспорт ва техник гувоҳнома бериш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, текхникалар
учун маълумотнома бериш, тақиқларни қайд этиш, шунингдек, тракторчи-машинист
гувоҳномасини бериш учун имтиҳонлар ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;»
еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзи юрар
машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси давлат синовларидан ўтказилганлиги ва уларни
эксплуатация қилиниши самарадорлиги устидан, шунингдек, инсон ҳаёти, саломатлиги ва мол-
мулк хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича йўл
ҳаракати қатнашчиларининг тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш
техникаси, ўзиюрар машиналардан фойдаланиш ва Йўл ҳаракати қоидалари ҳамда бошқа
қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида
чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш
маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling