Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)



project.gov.uz
22.10.2022
1
ЕДИНАЯ ЭЛЕКТРОННАЯ СИСТЕМА РАЗРАБОТКИ И
СОГЛАСОВАНИЯ ПРОЕКТОВ НОРМАТИВНО-
ПРАВОВЫХ АКТОВ
Проект
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
Qishloq xo'jaligi, meliorasiya va yo'l-qurilish texnikalaridan foydalanish va davlat xizmatlari
ko'rsatishni yanada takomilashtirish chora-tadbirlari to'g'risida
VQL-4415/22-7
Лойиҳа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш ва давлат
хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Республикада давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа
маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган ва замон талабларига мос келмайдиган тартиб-
таомилларни тубдан қисқартиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан 73 турдаги маълумотнома ва
ҳужжатлар тақдим этилиши талаби бекор қилиниб, давлат органлари томонидан ушбу
маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан
фойдаланган ҳолда олиш тизими жорий этилди.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан жисмоний ва юридик
шахсларга давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини янада ошириш ва
фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришини олдини олиш мақсадида, давлат
хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан
мустақил фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида, хизматларни Давлат хизматлари
марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиш ва техникалар
ҳисобини электрон тарзда юритиш тизимлари жорий этилмоқда.
Ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотлари (техника ишлаб чиқарувчи корхона,
унинг вакили ёки воситачи ташкилоти) томонидан бериладиган махсус бланкдаги “Ҳисоб-
маълумотнома” асосида давлат рўйхатига олиш, шунингдек, маълумотларни ва хизмат
кўрсатишга оид айрим ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахслардан эмас, балки манфаатдор
идораларнинг тегишли дастурларидан интеграция йўли билан олиш йўлга қўйилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатига олиш ва



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling