Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
4
уч ойлик муддатда:
давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов ва йиғимларни барча мавжуд тўлов тизимлари
ҳамда ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда тўлаш имкониятини яратсин;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда тракторчи-
машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, уларда
таҳсил олаётган талабгорлар рўйхатини юритишни тўлиқ рақамлаштириш ҳамда назарий
имтихонларни инсон омили аралашмаган ҳолда олинишини йўлга қўйиш мақсадида, “Тракторчи-
машинист” ахборот тизимини янада такомиллаштирсин;
Бунда:
назарий имтиҳон саволларининг анимацион ёки бошқа шаклларда содда бўлишини ҳамда
йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган мавзулар доирасида
шакллантирилишини таъминлаш;
тракторчи-машинист гувоҳномасини олишга талабгорларга ҳар қандай усулда ёрдам
бериш ёки турли хил телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш имконини бермайдиган
вақтни белгилаш ҳамда назарий саволлар такрорланишининг олдини олиш;
тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳонлар устидан
жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида, ушбу жараёнларни Интернет жаҳон ахборот
тармоғи орқали кузатиш имконини яратиш;
назарий саволларни доимий янгилаб бориш назарда тутилсин.
2023 йилнинг 1 майига қадар техник кўрикдан ўтган техникалар тўғрисидаги
маълумотларнинг электрон ҳисобини юритиш мақсадида “Техникалар техник кўриги”
автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекциясида қуйидаги ахборот тизимлари ишга туширилганлиги
маълумот учун қабул қилинсин:
давлат рўйхатига олинган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш
техникаларининг электрон ҳисобини юритиш бўйича “Техникалар ҳисоби” ахборот тизими;
тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга
олиш, уларда таҳсил олаётган талабгорлар рўйхатини юритиш, назарий имтихонларни ўтказиш
ҳамда тракторчи-машинист гувохномасига эга шахсларнинг рўйхати акс этган “Тракторчи-
машинист” ахборот тизими.
9. Белгилансинки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг қуйидаги назорат функциялари ва давлат
хизматлари 2022 йилнинг 1 декабридан бошлаб “Тракторчи-машинист” автоматлаштирилган
ахборот тизими орқали амалга оширилади ва унга маълумотлар тегишлилиги бўйича давлат ва
нодавлат таълим муассасалари ҳамда “Ўзагроинрспекция” томонидан киритилади:
тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга
олиш;
ўқув гуруҳларидаги тракторчи-машинистликка номзодларнинг дастлабки ва якуний
электрон ҳисобини юритиш;
ўқув гуруҳларидаги тракторчи-машинистликка номзодларнинг таълим жараёнидаги



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling