Лойиҳа матни 67027-(69933)
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 67027-(69933)
project.gov.uz
22.10.2022 10 11. Бошқарув ва мулк шаклидан қатъи назар, барча турдаги техникаларнинг олди-сотди шартномалари фақат нотариал идоралар томонидан расмийлаштирилиши шарт. Ишлаб чиқарувчи, дилер, лизинг ташкилотларининг шартномалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган аукционларда техникага эга бўлишни тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома бундан мустасно. 12. Техникани қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади: а) техниканинг эгаси — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, шунингдек, юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки номланиши ўзгарганда; б) техниканинг рўйхатдан ўтказиш жойини ўзгартиришни талаб қилмаган ҳолатда техниканинг эгасини яшаш жойи ёки жойлашган манзили ўзгарганда; в) юридик шахсларга тегишли техникаларнинг сақлаб туриладиган жойи ўзгарганда; г) техниканинг ранги ва (ёки) агрегат рақами ўзгарганда; д) техника қайта жиҳозланганда (техниканинг конструкциясига, яъни юриш қисми ва кабинасига ўзгартириш киритилганда ҳамда двигатели бошқа русумга мослаштирилганда). 13. Техника техниканинг эгасини номига давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказилади. Юридик шахс ташкил этмасдан фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, оилавий тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган техникани давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказиш ушбу Регламент талабларига мувофиқ амалга оширилади. 14. Жисмоний шахсларнинг техникалари уларнинг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойида давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказилади. Техника 18 ёшга тўлган шахсларнинг номига давлат рўйхатидан ўтказилади. Мерос, васиятнома, ҳадя, мукофат ёки қонунда белгиланган ҳолларда оммавий ўйинларда ютиб олинган техника конун хужжатларида белгиланган тартибда вояга етмаган шаҳслар номига давлат руйхатидан ўтказилиши мумкин. Мерос, васиятнома, ҳадя қилинган ёки суд ажримларига асосан техника фақат битта техниканинг эгаси номига расмийлаштирилади. 15. Юридик шахсларнинг техникаларини давлат рўйхатидан ёҳуд қайта рўйхатдан ўтказиш юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган юридик манзили бўйича амалга оширилади. Юридик мақомга эга бўлмаган филиаллар, алоҳида бўлинмалар ихтиёрида бўлган техникалар уларнинг жойлашган жойи бўйича рўйхатга қўйилиши мумкин. 16. Инспекцияда қуйидаги техникалар давлат рўйхатидан ўтказилмайди: фақат конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус техникалар; Ички ишлар органларида рўйхатга олинган транспорт воситалари; трамвай ва троллейбуслар; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling