Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
5
иштирокини ва якуний имтиҳонларни назорат қилиш, таълим сифатини баҳолаб бориш, шу
жумладан, тракторчи-машинистликка номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга
ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотлар (сертификат,
гувоҳнома ва бошқалар)ни электрон тарзда олиш;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини
бериш учун тракторчи-машинистликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилишнинг электрон
навбат тизимини йўлга қўйиш, имтиҳон топшираётган тракторчи-машинистликка номзодларнинг
шахсини идентификация қилиш ҳамда улар тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини
шакллантириш;
назарий имтиҳонларни инсон омили аралашмаган ҳолда қабул қилиш ҳамда натижаларини
автоматик тарзда баҳолаш ва расмийлаштириш;
амалий имтиҳонларни махсус майдончада имтиҳон қайси тоифадаги қишлоқ хўжалиги,
мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун топширилаётган
бўлса, ўша тоифага мансуб бўлган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини
бошқариш амалий кўникмаларини баҳолаш;
тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш ҳамда тракторчи-машинистлар рўйхатини
шакллантириш.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси “Техникалар ҳисоби”, “Тракторчи-машинист” ва
“Техникалар техник кўриги” ахборот тизимларини қуйидаги вазирлик ва идоралар билан
биргаликда, 2023 йил 1 майга қадар уларнинг ахборот тизимларини давлат хизматларини
кўрсатиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
ва маълумотларни электрон олиш, маълумот алмашиш ва текшириш учун интеграция қилсин:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан — нотариус томонидан тасдиқланган
шартнома (олди-сотди, айрибошлаш, ҳадя, рента ва бошқа)лар ва тақиққа қўйишга оид
ҳужжатлари бўйича маълумотларни;
Ўзбекистан Республикаси Қишлок хужалиги вазирлиги хузуридаги Қишлоқ хўжалиги
техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази билан — давлат синовларидан
ўтган импорт килинган ва республикада ишлаб чиқарилган техникалар буйича маълумотларни;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан — қишлоқ хўжалиги,
мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги (божхона
юк деклорацияси) тўғрисида маълумотларни;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан — юридик шахсларнинг СТИР
рақамлари, тўлиқ номи, юридик манзили ва тақиқ қўйиш ва тақиқдан ечиш ҳақидаги
ҳужжатларига оид маълумотларни;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан —тўловларни реал вақт режимида
кўриш имконини берувчи ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали амалга оширилишига оид
маълумотларни;
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан — техникаларни давлат рўйхатига олиш ва
рўйхатдан чиқаришга оид маълумотларни;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл
ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан — техникаларни давлат рўйхатига олиш, давлат рақамини



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling