Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Download 1.45 Mb.
bet1/60
Sana18.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1282705
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
ТДТ(Маъруза 2011) охирги


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ
ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

Дастурий инжиниринг” факультети


Тизимли ва амалий дастурлаштириш” кафедраси


«Тизимли дастурий таъминот» фанидан
Маърузалар матни









ТОШКЕНТ–2013




Маъруза № 1.
Мавзу:ЭХМ тизимли дастурий таъминотининг структура ва функциялари.
Режа:

  1. Тизимли дастурий таъминотнинг асосий тушунчалари.

  2. Дастурлаш тизимлари

  3. Тизимли дастурий таъминотнинг таркиби ва асосий функциялари.



1.Тизимли дастурий таъминотнинг асосий тушунчалари


Калит сузлар.

Замонавий амалиётда хисоблашларни бажариш учун хисоблаш машиналари ва тизимларидан фойдаланилади.


ЭХМ – бу аппаратуралар мажмуаси булиб, у кандайдир алгоритмлар тупламини харакатларини бажаришни таъминлайди.
Хисоблаш тизими – бу бир ёки бир неча ЭХМ ва дастурлар туплами булиб, узига юклатилган функцияларни бажарилишини таъминлайди.
Шундай килиб, хисоблаш тизимини 2 (икки) булакка булинади:

    • дастурий;

    • аппарат.

Аппарат кисми уз ичига хисоблаш машинасининг курилмаларининг бача функцияларини киритади. Аппарат кисмининг белгиланиши: киритиш ва чикариш амалларини бажариш, саклаш, узатиш ва маълумот алмашувни амалга оширишдан иборат.
Дастурий кисми эса – бу дастурлар туплами булиб, хисоблаш тизимига юклатилган функцияларни бажарилишини тартибини белгилайди. Дастур натижа олиш максадида аппаратура ишини бошкаради.
Дастурий булак, тизимли дастурий таъминот (ДТ) деб аталувчи бири бирига боглик купгина компоненталар тупламидан ташкил топган.
Изох: «таъминот» сузи хисоблаш тизимига юклатилган функцияларни амалга оширилишига курсатмадир.
Умуман олганда дастурий таъминот тизимини иккита катта булакка булинади:

  1. Амалий ДТ (фойдаланувчи учун);

  2. Тизимли ДТ.

Амалий дастурий таъминот – бу фойдалунувчиларнинг узлари учун узлари томонидан яратиладиган дастурлардир.
Тизимли дастурий таъминот – бу барча учун яратилган ва универсал булган дастурлардир. У хам икки булакка булинади.:

  1. Умумий тизимли дастурий таъминот;

  2. Махсус тизимли дастурий таъминот.

Махсус тизимли дастурий таъминот хисоблаш тизимининг аник специфик масалаларини ечиш учун умумий дастурий таъминотга кушилади (учишни бошкариш, харбий масалалар ва х.к.).
Умумий тизимли дастурий таъминот универсал булиб кенг омма вий масалаларни ечиш учун мулжалланган.
Бундан сунг умумий тизимли дастурий таъминотни куриб утамиз. У куйидаги таркибдан иборат:

  1. тизимли кайта ишловчи дастурлар;

  2. тизимли бошкарувчи дастурлар;

  3. кушимча 1 ва 2 каби дастурлар;

  4. текширувчи –диагностик дастурлар;

  5. амалий дастурлар пакети;

  6. Тизимли дастурий таъминот хужжатлари мажмуаси.

  1. Тизимли кайта ишловчи дастурлар фойдаланувчиларга хизмат курсатиш масалаларини уларнинг талабларига кура ечишга мулжалланган.

  2. Тизимли бошкарувчи дастурлар хисоблаш тизимининг барча функцияларини фойдалирок ташкил этиш ва хисоблаш тизими ва фойдаланувчи уртасидаги интерфейсни ташкил этиш учун мулжалланган.


Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling