Mustaqil ish Normal taqqoslash metodlarini tanlashning asosiy mezonlari. Reja


Download 0.88 Mb.
bet1/6
Sana11.05.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1455033
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Pisxologik tadqiqotda mustaqil ishi


Mustaqil ish
Normal taqqoslash metodlarini tanlashning asosiy mezonlari.
Reja:



  1. Variasion qatorning normal taqsimlanishga mosligini aniqlash.

  2. Kolmogorov-Smirnov mezoni.

  3. Ikki dispersiyaning gomogenligini aniqlash.

  4. Fisher mezoni


Фарқни баҳолашнинг статистик мезонлари.
Психология фанида икки гуруҳ қийматларининг ўртачасини таққослаш кенг қўлланилади. Бундай таққослаш оддий солиштириб кўриш шаклида ёки уларнинг статистик жиҳатдан қийматини (ишончлилиги, аниқлигини) баҳолаш мақсадида амалга оширилиши мумкин.
Ўзгарувчиларнинг ўртача қийматларини таққослаш ва баҳолаш
« Меню Анализ Сравнение средних» амалларини бажариш орқали амалга оширилади (Расм1).

Расм1. Ўртачаларни таққослаш.
Бу кўрсаткичлардан психологияда ва педагогикада тренинглар, машқлар ёки турли педагогик таъсирларнинг самарадорлигини баҳолаш ва исботлашда фойдаланилади. Математик статистик методлар ёрдамида таъсир ўтказилгунча ва таъсирдан кейинги, экспериментал гуруҳ ва тажриба гуруҳи натижалари таққосланади, юз берган ўзгаришлар баҳоланади. Бундай катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш учун фарқларнинг статистик мезонлари қўлланилади. Бу мезонлар ўлчанган кўрсаткичлар орасидаги фарқларнинг статистик жиҳатдан ишончлилигини баҳолаш имконини беради.
Мезонлар турли ва ўзига хос хусусиятлари билан фарқланадилар.



  1. Ўлчаш шкалалари тури.

  2. Танланманинг боғлиқлиги ёки боғлиқ эмаслиги.

  3. Таққосланаётган танланмалар сони.

  4. Таққосланаётган танланмаларнинг сон жиҳатдан тенглиги.

  5. Танланманинг ҳажми.

  6. Мезоннинг кучи.

Мезон қанча кучли бўлса унинг натижалари шунча аниқ бўлади, лекин уни ҳисоблаш ҳам жуда катта ҳажмдаги ишни талаб қилади. Енгилроқ мезонларни ҳисоблаш осон, лекин натижа доимо ҳам ишончли эмас.


Юқоридагилардан ташқари мезонлар параметрик ёки нопараметрик бўлиши мумкин. Параметрик мезонлар аниқ тақсимланиш типга эга ёки аниқ параметрларга (масалан, ўртача, дисперсия) асосланган ҳисоблаш орқали амалга оширилади. Нопараметрик мезонлар эса бундай кўрсаткичларга суянмайди.
Экспериментал натижаларни қайта ишлашда юқоридаги типларни олдиндан аниқлаб олиш талаб қилинади.
Психология ва педагогикада кенг қўлланиладиган мезонлардан бири t мезон (Стьюдент мезони ҳам деб юритилади).
Стьюдентнинг t мезони параметрик мезон бўлиб, боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган танланмалар орасидаги фарқ қийматининг ишончлилигини баҳолашда қўлланилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling