Расм 11 Чиқариш ойнасининг умумий кўриниши.
Чиқариш ойнаси (Окно Viewer) иккита панелга ажратилган.
Чап томондаги схеманинг элементларидан қайсисига курсор келтирилса ўнг томонда унга мос жадвал, диаграмма ёки текст очилади. Бу маълумотларни кўриш, таҳлил қилишда қулайлик туғдиради.
Ч иқариш ойнаси томонларининг ўлчамини ўртадаги рамкани силжитиш ҳисобига кенгайтириш, кичрайтириш мумкин.
Расм 12. Чиқариш ойнасида керакли маълумотни очиш.
Агар чап схемадаги бирор элемент номи очиқ кўринишдаги китоб шаклида бўлса бу элемент чиқариш ойнасида акс эттирилган (агар у кўринмаса ҳам).
Китоб кўринишидаги ёрлиқни танлаб, икки марта чертилса унга мос элемент кўринмас ҳолга ўтади. Бу амал яна бажарилса кўринмай турган маълумотлар очилади.
Бу амалларни менюдан (Расм 13) ёки ускуналар панелидаги мос ёрлиқларни танлаш (Расм 14) орқали амалга ошириш ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |