Расм 7. Нопараметрик таҳлил учун тайёрланган жадвал фрагменти.
Манна-Уитни (U мезон)ни ҳисоблаш учун “Анализ→Непараметрические критерии→ Для независимых выборок” буйруғини бажарамиз (Расм 8).
Расм 8. Параметрик бўлмаган мезонларни ҳисоблаш.
Н атижада қуйидаги созлаш ойнаси очилади.
Расм 9. Параметрик бўлмаган маълумотларни таҳлил параметрларини созлаш ойнаси.
У нинг ―Поля‖ бўлимига ўтиб таҳлил қилинадиган маълумотларни созлаймиз ва ―Запуск‖ тумачасини босамиз (Расм10).
Расм 10. Параметрик бўлмаган мезонларни ҳисоблаш жараёнини ишга тушириш.
SPSS дастури томонидан амалга оширилган амаллар (мезонни ҳисоблаш) чиқариш ойнасида (Окно вывода) қуйидаги жадвал кўринишида шакллантирилади.
SPSS дастури томонидан чиқарилган хулосага кўра нол гипотеза қабул қилинади, яъни масаланинг муваффақиятли ечилишига мукофотнинг таъсири аниқланмади.
Агар Манна-Уитни (U мезон)и ҳисоблашда SPSSнинг ишлаш принципига тўхталсак, дастур аввал барча маълумотларни ранжирлайда (қайси гуруҳга доирлиги аҳамиятга эмас), кейин ҳар бир гуруҳнинг маълумотларининг ўртача ранги ҳисобланади. Шу тариқа қайси гуруҳнинг ранги катта бўлса унинг ўзлаштириши юқорилиги ҳисобланади. Ўртача ранглар аниқлангандан кейин p-даража аниқланади. Хулоса автоматик тарзда шакллантирилади.
Чиқариш ойнаси.
Биз SPSS дастури билан ишлаш жараёнида таҳлил натижаларини автоматик тарзда шакллантирилиши ва чиқарилиши ҳақида ҳам сўз юритдик. SPSS дастурида шакллантирилган натижалар алоҳида ойнага чиқарилади. Бу ойна ―Чиқариш ойнаси‖ (―Окно вывода‖) деб аталади. Чиқариш ойнасидаги маълумотларни кўриш, ўзгартириш, бошқа дастурларга экспорт қилиш мумкин ёки зарурат бўлмаса ўчириб ташлаш мумкин. Биз қисқача чиқариш ойнаси билан ишлаш амалларига тўхталиб ўтамиз.
Натижалар чиқариш ойнасига (Окно Viewer) чиқарилади. Чиқариш ойнасида қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:
натижаларни кўриш;
танланган жадвал ва диаграммаларни кўрсатиш ёки кўринмайдиган қилиш;
т адқиқот натижаларининг аралаштириш, кетма-кетлигини ўзгартириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |