Лойиҳа матни 67027-(69933)


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/131
Sana29.12.2022
Hajmi0.84 Mb.
#1071668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131
Bog'liq
Лойиҳа матни - 67027-(69933)

project.gov.uz
22.10.2022
6
бериш, техник кўрикдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқаришга оид маълумотларни;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан — юридик шахсларнинг давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохнома ҳамда жисмоний шахсларнинг ЖШШИР
рақами, фамилияси, исми, шарифи, туғилган йили, яшаш манзили (фуқаролик паспорт ёки
идентификация ID-картаси) тўғрисидаги маълумотларни.
11. 2023 йил 1 августдан бошлаб қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш
техникалари ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилоти (техника ишлаб чиқарувчи корхона,
унинг вакили ёки воситачи ташкилоти) сотилган янги техниклар учун харидорга қонунчиликда
белгиланган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб
хизмат қилувчи “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиёти жорий этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси техникаларни сотувчи корхоналарни белгиланган тартибда тегишли
ҳимояланганлик даражасига эга бўлган “Ҳисоб-маълумотнома” махсус бланкалар билан
таъминлайди ва
уларнинг сарфланишини назорат
қилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат муажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси, бланкалар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш, мавжуд
ахборот тизимларини такомиллаштириш, янги ахборот тизими яратиш, ҳаракатланувчи (махсус
автотранспорт) мобил техник назорат линияларини харид қилиш ва ходимларнинг малакасини
ошириш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича харажатларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган
тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан
молиялаштиришга рухсат берилсин.
13. Қуйидагилар:
2023 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган техникалардан ташқари барча
техникаларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор
қилинсин;
эски намунадаги техник паспорт ва техник гувохнома, давлат рақами белгилари,
тракторчи-машинист гувоҳномасини янги намунасига мажбурий тартибда алмаштиришнинг
якуний муддати 2023 йил 31 июль этиб белгилансин;
эски намунадаги техник паспорт ва техник гувохнома, давлат рақами белгилари,
тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 августдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисоблансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси 2023 йил 1 майга қадар манфаатдор идоралар билан
биргаликда, техникалар ҳолатини назорат қилиш инспекторларининг формали кийим-бошнинг
ёки таниқлик белгиси (қўл боғичи, жезл, қизил ишорали ёруғлик қайтаргич, қизил чироқ ёки
байроқча) рўйхатини (гардероби таркибини), уни кийиб юриш қоидалари, кийим-кечак таъминоти
меъёрлари ва улардан фойдаланиш муддатлари назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат
лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорларига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ҳамда 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблансин.
16. 
Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling