Лойиҳа матни 68050-(70689)
Download 68.59 Kb. Pdf ko'rish
|
Лойиҳа матни - 68050-(70689)
project.gov.uz
09.01.2023 3 ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган илғор технологик ишланмалар муаллифига тақдимномани Ёшлар академияси Кенгашнинг тавсияси асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш (тиббиёт фанлари бундан мустасно); диссертация тайёрламасдан муайян тарихий, сиёсий, архитектура ва санъатшунослик йўналишидаги тадқиқот натижалари бўйича камида тўртта илмий янгилиги тақдимоти “O‘zbekiston tarixi” телеканалида ўтказилган ва илмий янгиликлари бадиий ёки ҳужжатли фильмлар сценарийларида фойдаланилганлиги бўйича тақдимнома ва илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қарори асосида тадқиқот муаллифига ўрнатилган тартибда тарих, сиёсий, архитектура ва санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш; белгиланган талабларга жавоб берган ҳолда олий таълим ва илмий ташкилотлар кенгашлари қарори билан илмий даражалар берувчи илмий кенгашларни мустақил равишда тузиш ва хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун ОАКга юбориш; фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш таркибига Хирш индекси камида икки бўлган юкори малакали ва тажрибали профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди, фалсафа докторини (PhD) киритиш; диссертацияларни етакчи ташкилотда қўшимча муҳокамадан ўтказиш тартибини бекор қилиш; илмий даражалар берувчи илмий кенгашда талабгорларни илмий даражада тасдиқлашни “очиқ” овоз бериш йўли билан тасдиқлаш амалиётини йўлга қўйган ҳолда илмий кенгашда овоз бериш жараёнини ўтказувчи ҳисоб комиссиясини тузиш ва “ёпиқ” овоз бериш тартибини бекор қилиш; барча фанлар бўйича диссертацияларнинг илмий семинарлардаги муҳокамаси ва очиқ ҳимоясини ўтказиш жараёнини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатиш амалиётини жорий этиш (хизмат доирасида фойдаланиш учун ва бошқа грифли диссертациялар бундан мустасно). 3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб: фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари диссертациялари сифатини ошириш ва кўчирмачилик (плагиат) ҳолатининг олдини олиш мақсадида диссертацияларни илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар қошидаги илмий семинарларда кўриб чиқиш жараёнида илмий жамоатчилик томонидан интернет тармоғи орқали электрон экспертизадан ўтказиш йўлга қўйилади (хизмат доирасида фойдаланиш учун ва бошқа грифли диссертациялар бундан мустасно); фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларига талабгорлар томонидан «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник базалар рўйхатидаги нуфузли ихтисослашган илмий нашрларда мақолалар чоп этиш талаби босқичма-босқич жорий қилинади; олий таълимдан кейинги таълим институтларига талабгорларни қабул қилишда уларнинг тайёргарлик даржасини баҳолаш сифатини ошириш ва уларнинг мазкур институтларга қабул қилинганидан кейинги даврини тўлалигича тадқиқот сифатига қаратиш мақсадида малакавий имтиҳонларни қабул қилиш амалиёти бекор қилинади; олий таълим ва илмий ташкилотлар нуфузи ва масъулиятини оширишда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражалари диссертациялари мавзуларини ОАКда рўйхатга олиш ва уларни эълон қилиш амалиёти бекор қилинади; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling