Лойиҳа рақами: пз 2020082831 Лойиҳа номланиши
Download 13.74 Kb.
|
“Ноанъанавий хом-ашё ва сабзавотлардан цукат тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш”.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лойиҳа якунланиши
Лойиҳа рақами: ПЗ 2020082831 Лойиҳа номланиши: “Ноанъанавий хом-ашё ва сабзавотлардан цукат тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш”. Лойиҳа бошланиши: 01.04.2021 й Лойиҳа якунланиши: 01.04.2023 й Молиялаштириш: 400 млн сўм Лойиҳа рахбари: Маматқулов О.Т. техника фанлари бўйича PhD, доцент Ижрочилар: к.и.х. Д. Тошпўлатова, к.и.х. Ў. Нишонов, к.и.х. Ш. Отаханов, к.и.х. С. Юлчиева. Лойиҳада ноанъанавий хом-ашёлар (ёнғоқ тарвуз, қовун пўсти) ва сабзавотлардан цукат тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган. Дастлаб биз республикамиз истеъмол бозорини тахлил этдик. Ноанъанавий хом-ашё ва сабзавотлардан цукатлар ишлаб чиқарилмайди. Республикамизда асосан цукатлар чет элдан олиб келинади. Истеъмол бозорини чипслар кирешки ва турли кимёвий қўшимча ва кучайтиргич қўшилган махсулотлар кўп- бўлиб табиий, арзон цукатларни ишлаб чиқариш долзарб эканлиги исботланди. Бунда цукат ишлаб чиқариш учун ноанъанавий хом-ашё ва сабзавотлар етарлидир. Ноанъанавий хом-ашёлар ёнғоқ пўчоғи қовун, тарвуз пўстларидан цукат ишлаб чиқариш учун тажрибалар ўтказилиб, уларни рецептуралари, технологик схемалари, жараён параметрлари ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари бўйича интеллектуал мулк агентлигига ноанъанавий хом-ашёдан цукат тайёрлаш технологияси бўйича ихтиро учун талабнома топширилди. (№ 2021.06.07). Сабзавотлардан цукат ишлаб чиқариш технологиясини яратишда хам тажрибалар асосида рецептуралар, технологик схемалар жараён параметрлари ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари бўйича интеллектуал мулк агентлигига ихтиро учун талабнома топширилди. (№ 2021 06 06). Олинган цукатларни яъни ноанъанавий хом-ашё ва сабзавотлардан тайёрланган цукатларни бактериологик ва микробиологик кўрсаткичлари тадқиқ этилиб, уларни озиқавий хавфсизлиги исботланди. Шунингдек маҳсулотларни органолептик, физик-кимёвий кўрсаткичлари тадқиқ этилди. Бугунги кунда ноанъанавий хом-ашёлардан цукат ишлаб чиқариш бўйича меъёрий хужжат яъни техник шарт ва технологик инструкция лойиҳаси тайёрланади. Ушбу лойиҳа доирасида Наманган давлат университетида цукат ишлаб чиқариш цехи қуриб битказилиб, дастлабки жихозлар олиб келинди. Шу давр мобайнида 7 та мақола шундан 4 та ОАК рўйхатидаги халқаро журналда, 2 та ихтиро учун талабнома (2021 06 06, 2021 06 07), 2 та муаллифлик гувохномаси, 4 та халқаро конференция ва 13 та республика конференцияларида иштирок этилди. Вилоят, республика телевидениясида иштирок этилди. Download 13.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling