ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Педагогика факультети 405-гурух талабаси Иззатуллаева Фароғатнинг
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Мавзу: БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Илмий рахбар: П.ф.н. Отаханов Н. А.
Наманган-2012
Р Е Ж А
КИРИШ
АСОСИЙ ҚИСМ
§-1. Таълим жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишнинг педагогик-психологик томонлари
§-2. Компьютер ва комьютер технологияларидан бошланғич синфлардаги математика дарсларида фойдаланиш
§-3. Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш
§-4. Бошланғич мактабларда машғулотларда презентациялардан фойдаланишнинг роли
§-5. Мультимедиалардан машғулотларда фойдаланиш услубиёти ва афзаллиги
§-6. Кичик ёшдаги ўқувчилар учун педагогик дастурий воситалар.
§-7. Бошланғич синфларда математика фанини ўқитишда компьютер дидактик ўйинларидан фойдаланиш
§-8. ЎҚИТУВЧИ-60 дастури билан ишлаш технологияси
ҲУЛОСА
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Иловалар
“БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ” мавзусидаги битирув малакавий ишига
АННОТАЦИЯ
Илмий раҳбар: П.ф.н. Отаханов Н. А.
Бошланғич синфларда математика фанини ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кейинги йилларда тадқиқотчилар томонидан кенг ўргана бошланди. Чунки, бу технологиялар ўқитишнинг анъанавий техник воситалари бажариши мумкин бўлган барча функцияларни улардан сифатлироқ ва аълорой даражада бажара олади ва шак-шубҳасиз дарс мазмуни ва шаклини бойитиб, қизиқарлироқ бўлишини таъминлай олади. Бунинг сабаб ва усулларини ўрганиш методикадаги энг долзарб муаммолардан бири саналади.
Мазкур ишда таълим жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишнинг педагогик-психологик томонлари етарлича ўрганиб чиқилган. Шунингдек, бошланғич мактабларда машғулотларни ташкил қилишда презентациялардан фойдаланишнинг аҳамияти очиб берилган.
Битирув ишидан мультимедиалардан машғулотларда фойдаланиш услубиёти ва афзаллиги ҳамда кичик ёшдаги ўқувчилар учун мўлжалланган педагогик дастурий воситалар, бошланғич синфларда математика фанини ўқитишда компьютер дидактик ўйинларидан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар ҳам ўрин олган. .
КИРИШ
Бугунги кунда, таълимнинг бошланғич босқичлариданоқ ҳисоблаш кўникмаларини шакллантиришда компьютер технологияларидан фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Бу ҳолат компьютер технологияларини таълимнинг ривожланиши жараёнини, уларнинг динамикасини кўрсата олиши, ўқув материалларини белгиланган дозаларда ўуқувчилараг таклиф эта олиш қобилияти, таълимни индивидуллаштиришга, билимларни ўзлаштиришни бошқара олиши каби параметрлар билан белгиланади. Улар болаларнинг билимга бўлган интилишларини ривожлантира олади, маълум бир шарт-шароитлар ишлаб чиқилганда ўқувчиларнинг таълим жараёнига бўлган ҳиссий қизиқишларини орттиради, образларни ҳар томонлама шакллантириш имконини беради, билимларни пухта ўзлаштирилишини таъминлайди, илмий билимларни ҳаёт билан алоқасини тушунишга имкон беради ва бу жараёнда ўқитувчи вақтининг тежалишига сабаб бўла олади.
Ушбу битирув малкавий ишининг мавзуси, бошланғич синфларда математика фанини ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кейинги йилларда тадқиқотчилар томонидан кегнг ўргана бошланди. Бунинг сабаби замонавий ахборот технологиялари янги турдаги кўргазмали воситаларни ишлаб чиқилиши ва уларнинг имкониятларидан бошланғич синфларда математика фанини ўқитишда фойдаланиш ўта долзарб мавзулардан бирига айланиб бормоқда.
Ушбу битирув малакавий иши ана шу соҳани тадқиқ этишга мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |