Лойиҳа тури: Ахборот тизими. Лойиҳа босқичлари


Download 79.54 Kb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi79.54 Kb.
#1623545
  1   2   3   4

1. Сув етказиб бериш учун шартномалар ва сувга бўлган талабномаларни расмийлаштириш, сув истеъмолчилари кесимида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, шунингдек, улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш учун мўлжалланган “Сув ҳисоби” ахборот тизимини яратиш.
Лойиҳа тури: Ахборот тизими.
Лойиҳа босқичлари: (Бажарилмоқда):
1-босқич: Лойиҳаолди ўрганишларни амалга ошириш ва маълумотларни таҳлил қилиш (муддат: 2023 йил июль).
2-босқич: Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш (муддат: 2023 йил сентябрь).
3-босқич: Ахборот тизимини ишлаб чиқиш (муддат: 2023 йил декабрь).
4-босқич: Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интеграция қилиш (муддат: 2024 йил март).
Қиймати: 600 млн.сўм ажратилган (лойиҳа техник ҳужжатлари асосида аниқлик киритилади).
Молиялаштириш манбаси: Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари.
Тизим орқали шакллантириладиган маълумотлар:
суғориладиган ерларида фаолият кўрсатаётган сув истеъмолчилари ва туман ирригация бўлимлари ўртасида сув етказиб бериш;
- сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш, яъни ҳар бир истеъмолчилар учун алоҳида тайёрлаш, имзолаш ва рўйхатга олиш, олинган сув тўғрисида далолатнома расмийлаштириш.
Идоралараро электрон ҳамкорлик:
- Солиқ қўмитаси маълумотлар базаси;
- агроплатформа;
- ягона интерактив давлат хизматлари портали.
Кутилаётган самарадорлик:
- сув етказиб берганлик учун белгиланган солиқ миқдори ўртача 5 фоизга оширилади;
- Республикамизда мавжуд 84,7 мингдан ортиқ сув истеъмолчиларига сув етказиб бериш бўйича шартномалар ва сувга бўлган талабномаларни расмийлаштириш электрон шаклга ўтказилади.
Лойиҳанинг ижро ҳолати:
Вазирликнинг назорат режаси тасдиқланган, унга асосан лойиҳа менжери ------.
Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш юзасидан “Uzinfocom” МЧЖ билан ҳамкорликда лойиҳа олди ўрганиш ишлари амалга оширилган.
Унга асосан “Сув ҳисоби ва ҳисоботларини юритилишида кўмаклашувчи ахборот тизими”нинг лойиҳа паспорти тайёрланиб ID-1748 билан Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри (reestr.uz) дан рўйхатдан ўтказилган. Ҳозирда тизим концепциясини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда, “Uzinfocom” МЧЖ томонидан тизимни ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.
2. Сув хўжалиги объектлари ва улардаги гидротехник иншоотларнинг техник кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш имконини берувчи “Сув хўжалиги объектлари” ахборот тизимини яратиш.

Download 79.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling