Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
Режа 1. Жамоани бошқариш психологияси 2. Педагогик жамоа психологияси. 3. Бошқарувда раҳбар психологияси 4. Педагогик бошқарувнинг функциялари 5. Педагогик ходимларнинг касбий ва ижтимоий мослашуви 6. Ходимлар психологияси. Ходимларнинг хусусиятларини хисобга олиш зарурати Узлуксиз таълим тизимининг самарали фаолият кўрсатиши, энг аввало, юксак малакали рахбар кадрлар фаолияти билан белгиланади. Шу боисдан педагогик жамоани бошқариш, таълимнинг юқори кўрсаткичларига эришиб боришда таълим муассасалари рахбарларидан ―бошқарув‖ малакаларига эга бўлиб боришни талаб қилади. Бошқарув фаолиятида рахбар ва ходимларнинг ишлаш иштиѐқини ошириш, бошқарув малакасини ошириш, Рахбар, ходимлар бошқарув малакасини шакллантиришга қаратилган ишчанликни оширишга, диққат-эътиборли бўлишга, ходимларни жипслаштиришга қаратилган илмий тадқиқот ишлари психология соҳасида қўлланилиб келинмоқда. Ўзбекистан Республикаси ўз мустақиллигини жаҳон миқѐсида йил сайин барқарорлаштириб борар экан, унинг истиқболи бугунги авлоднинг, билимдон, маънавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб етишишига боғлиқдир. Бу ўринда инсон рухияти қонунларини ўрганувчи психология фани алоҳида, аҳамият касб этади. Инсонни жамиятимиз учун тўлақонли, 250 фаол, баркамол шахс сифатида шакллантириш, самарадорлигини янада оширишда психология илми ва унинг амалиѐтда тўғри йўналишга эга бўлиши жуда муҳимдир. Педагогик жамоани бошқариш психологияси ўз навбатида бошқарув фаолияти билан боғлиқ бўлган муаммоларни шахс ва шахслар гурухи томонидан бошқа гурухлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва биргаликдаги фаолиятни амалга оширишнинг психологик механизмларини ўрганади. Мазкур қўлланма таълим муассасалари рахбарлари, педагог ходимлар учун педагогик жамаони бошқаришда психологик билимларнинг аҳамияти, жамоада бўладиган шахсларнинг ўзаро муносабатларини ташкил этишига муҳим илмий-амалий манба бўлиб хизмат қилади. Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling