Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайѐрланди
1 Лойиҳа ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ фани бўйича Ў Қ У В –У С Л У Б И Й М А Ж М У А ЎзДЖТУ - 2018 2 Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайѐрланди Тузувчи: Шамшетова А. К. - психология фанлари номзоди Тақризчилар: 3 М У Н Д А Р И Ж А I. Ўқув материаллари ....................................................... 5-270 II. Мустақил таълим машғулотлари ....................................... 271 III. Глоссарий ............................................................................. 272-274 IV. Иловалар 275-317 4 Сўз боши Ҳар қандай давлат равнақини белгилаб берадиган асосий омиллардан бири кадрларнинг ўз соҳаси бўйича мукаммал таълим олганлиги ва руҳий жиҳатдан баркамоллиги, шахснинг маънавий етуклиги, ўзлигини англаганлиги, ватанпарварлик ва фидойилик каби юксак хисларнинг ривожлантирилганлик даражасига боғлиқ. Айниқса, таълимда хорижий тилларни ўқитишнинг ўзига хос жиҳатларини хисобга олган ҳолда, ушбу йўналишда психология фанларини ўқитиш алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ ги Қонуни ва ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖асосида изчил олиб борилаѐтган ислоҳатлар натижаси сифатида Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида ―Умумий психология‖ фани бўйича ўқув услубий мажмуаси такомиллаштирилди. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети ―Педагогика ва психология‖ кафедраси томонидан «Умумий психология» фанидан ўқув услубий мажмуа тайѐрланди. Ушбу ўқув услубий мажмуа Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетларининг талабаларига, шунингдек, профессор- ўқитувчиларга мўлжалланган. «Умумий психология» фани ўқув услубий мажмуаси олий ўқув юртларининг психология дастурида кўзда тутилган талабларга мослаб тузилган. Ажратилган ўқув соатларидан келиб чиқиб, ―Умумий психология‖ ўқув услубий мажмуаси ўнта мавзуни қамраб олди. Умумий психология йўналишидаги мавзуларга хориж адабиѐтларидан янги илмий қарашлар, психолог олимларнинг назариялари киритилган. Ўқув услубий мажмуанинг назарий бўлимида сўнгги йилларда психология йўналишида олиб борилаѐтган илмий тадқиқот тажрибалари ва илмий хулосалар батафсил ѐритиб берилган. Ўқув услубий мажмуадаги мавзуларнинг режаси қайта кўриб чиқилди ва бойитилди. Маърузалардаги психологик терминлар глоссарий сифатида шакллантирилди. Ушбу ўқув услубий мажмуада амалий машғулотларини олиб бориш жараѐни такомиллаштирилди, яъни, ҳар бир мавзу учун талабалар гуруҳларига ―Кейс- стади‖, ―Ассесмент‖ каби интерфаол методларда амалий топшириқлар тайѐрланди. Амалий машғулотларнинг олиб борилиши босқичма-босқич тартибда кўрсатилди. Ўқув услубий мажмуаси замонавий талаб даражасида тайѐрланди. 5 Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling