Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Филогенез-(юнонча, phyle - қабила, generis - келиб чиқиш, пайдо 
бўлиш)- муайян тирик мавжудот турининг ерда ҳаѐт бошланганидан 
кейинги эволюцион тараққиѐт жараѐни. 


16 
Швейцариялик психолог Э.Клапаред «Бола психологияси ва 
экспериментал педагогика» асарида қизиқиш, мотив, эҳтиѐжларнинг 
методологик асослари, болалар тафаккурининг хусусиятлари ва ривожланиш 
қонуниятлари, ухшашлик ва тафовутнинг бола онгида содир этилиши 
тугрисида мулоҳаза юритади. 
Француз психологи Э.Дюркгейм, улғайиш - кишиларнинг ҳис-
туйгуларни ўзлаштириши эканлигини, шу боис, идрок қилинган тасаввурлар 
боланинг руҳий фаолиятини ифодалашини, боланинг тажриба, анъана, урф-
одатларни тақлид орқали эгаллашини, биологияда ирсият қанчалик 
аҳамиятлн бўлса, тақлид ҳам жамиятда шундай урин тутишини уқтиради, 
Яна бир француз психологи П.Жаненинг фикрига кўра, инсон психикаси 
ижтимоий муносабатларга боғлиқ, зотан жамият ва табиат ўртасидаги турли 
алоқалар тазимининг шаклланиши, инсоннинг улгайишини белгилайди. У 
алоқа сифатида хатти-ҳаракатни тушунади,. бу эса кишининг атроф-муҳитга 
шахсий муиосабатидан бошқа нарса эмас, албатта. П.Жаненинг 
таъкидлашича, энг қимматли, аҳамиятли, ижтимоий ҳаракат ҳамкорлигидаги 
фаолиятда ўз ифодасини топади, шахслараро ташқи муносабатлар 
ривожланишнинг муҳим тамойили ҳисобланади. 
Америкалик психолог Дж.Брунер шахснинг таркиб топиши билан 
таълим ўртасида ўзаро алоқа мавжудлигини таъкидлаб, инсоннинг камолот 
сари интилиши билим олиш самарадорлигини оширса, ўқиташнинг 
такомиллашуви унинг ижтимоийлашувини жадаллаштиради, деб уқтиради, 
Шунингдек, Ж.Пиаже, Э.Торндайк, Дж.Уотсон, Ф.Галгтон, А.Бине, 
А.Анастази, Т.Симонлар ҳам бола психик тараққиѐтида таълимнинг 
мавқеини, уларнинг ақлий хусусиятларини, дастурли таълим, кўникма ва 
малакаларнинг аҳамиятини, машқларнйнг ўрнини илмийамалий асослаб 
беришда муҳим урин эгаллайдилар. Бу таълимотлар ҳозирги кунда ҳам 
узининг аҳамиятини сақлаб қолмоқда. 
Фаннинг вужудга келиши ва ривожланиши жараѐнида унга таъсир 
кўрсатиб келган барча назариялар, илмий ва амалий маълумотлар, 
йўналишлар ҳозирги кунга қадар ўзининг аҳамиятини сақлаб келмоқда ва 
фаннинг истиқболида муҳим илмий-назарий манба ҳисобланиб қолиши, 
табиийдир. Юқоридагилар фикрига кўра қўйида сизларнинг эътиборингизга
Келвин Сейферт авторлигидаги

Ta'lim Psixologiya‖ китобида (Copyright 
2010 Kelvin Seifert ©) Ж..Пиаженинг

Ақлий ривожланиши‖ ҳақидаги 
фикрларига тухталамиз. Жан Пиаже назарияси билиш фикрлаш ва хотира 
жараѐнлари ва ақлий ривожланиши узоқ муддатли ривожланиб боришини 
айтиб ўтган. Швейцария психолог Ж. Пиаже ўзининг назарияларида ақлий 
ривожланиш жараѐнларидаги ўзгаришлар ѐшга боғлиқ равишда эканлигини 
айтиб ўтган. Ж. Пиаже яратган назариясида таълим жараѐнида тарбиячилар 
таъсирида болалар ва ѐшлар аста-секин мантиқий ва илмий фикрлашга қодир 
бўладилар. Албатта Ж. Пиаже узоқ муддатли ривожланиш ўзгариши унинг 
назариясини амалиѐтга тадбиқ этилишини белгилади, сабаби у болаларни 
яқиндан кузатиб сўнг, туғма хусусиятлар ҳам аниқ босқичлар орқали 
ривожланишини, яъни ўсмирлик даврининг охиригача эканлигини 


17 
билдирган. Психолог олим Ж. Пиаже, ақлий ривожланиш кетма-кетликда 
тўртта асосий босқичда аста-секинлик билан ўсишини айтиб ўтган. Демак: 
Ж. Пиаже, билим доирасининг шаклланиши ҳам тўрт асосий босқичларини 
ўз ичига олади – деган таклиф ишлаб чиқди, улар (3) преоперационал 
фикрлаш, (2) аниқ, (1) сенсомотор разведка, тезкор фикрлаш яъни (4) расмий 
операцион фикрлаш жараѐнларига тухталган. Бу босқичлар ―Зина‖ моделини 
ривожлантириш кейинчалик улар бир-бирини тўлдириб боради. (

Ta'lim 
Psixologiya‖ китоби. Copyright 2010 Kelvin Seifert © 46-47 бетлар) 
Психолог олимлар ѐшга боғлиқ равишда ахлоқий ривожланиш бўйича 
ҳам илмий изланишларни олиб борган. Улардан Эриксон, Выготский, 
Маслоу ва Кохлберглар. Улар илк гудаклик давридан ўсмирлик даври, 
талабалик давридаги ўзига хос психологик қийинчиликларга ҳам тухталган. 
Талабалар билан ишлашда ѐки таълим беришда уларга хос психологик 
ѐндашувларни бериши, агар талаба тест ечиши керак бўлса, тестнинг бир 
неча вариантларини таклиф этиб, уни фикрлашга ундаш аҳамиятли –деган 
фикрларни билдирганлар. (Kelvin Seifert. Educational Psychology. Copyright 
2010 © 254 р) 
Ҳозирги кунда мамлакатимизда ҳам ѐш даврлар психологияси ва 
педагогик психология фанининг муҳим муаммоларига доир қатор илмий-
амалий тадқиқотлар психолог олимлар томонидан олиб борйлмоқда. 
Республикамиздаги 
етакчи 
олийгоҳларнинг 
кафедра 
ва 
лабораторияларида ѐш даврлари ва таълим тарбиянинг психологик 
хусусиятлари билан боғлиқ жараѐнларни тадқиқ этиш юқори малакали 
мутахассислар томонидан махсус техникалар билан жиҳозланган 
шароитларда илмий-тадқиқот ишлари самарали йўлга қўйилган. 
Мазкур муаммоларнинг ечими ҳозирги замон фанининг методологик 
тамойиллари асосида, яқин ва узоқ хорижий мамлакатларида бу борада олиб 
борилаѐтган илмий тадқиқотларнинг ютуқ.ғари ва гоялари ҳақидаги 
маълумотларга эга бўлган ҳолда ўзининг муносиб ўрнинй эгаллаб бормоқда. 
Бу 
борада 
Т.Қори-Ниѐзий, 
С.Ражабов, 
П.И.Иванов, 
М.Воҳидов, 
М.Г.Давлетшин, Э.Гозиев, Р.Гайнутдинов, Б.Қодиров, Р.И.Суннатова, 
А.Жабборов ва бошқаларнинг илмий тадқиқотларини эътироф этиш мумкин. 
Жумладан, ўқувчиларнинг техник қобилиятлари, ўқув мотивлари, замонавйй 
мактаб ўқувчисининг психологик қиѐфаси М.Г.Давлетшин ва унинг 
издошлари А.Жабборов, Ф.Й.Ҳайдаров, М.М.Мавлоновлар томонидан, 
тафаккур ва таълимни бошқариш муаммоси Э.Г.Гозиевнинг ташаббусида, 
истеъдодли ўқувчилар ва касб танлаш муаммоси Б.Р.Қодиров раҳбарлигида, 
болаларнинг ақлий фаолият муаммоси Р.И.Суннатовалар томонидан 
самарали олиб борилмоқда. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling