Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

1. Муаммонинг қўйилшиХар қандай илмий-текшириш ишлари каби
психологияда олиб бориладиган илмий текшириш ишлари ҳам назарий ва
амалий аҳамиятга эга бўлган муаммони аниқлашдан, шунингдек бу
муаммо фанда қанчалик ѐритилганлигини аниқлаш мақсадида мазкур 
мавзуга оид илмий ва махсус адабиѐтларни тахлил қилишдан бошланади. 
2. Тадқиқот методикасини танлаш. Психологик тадқиқотлар турли 
методлар {бу методлар хақида қуйида батафсил фикр юритилади) билан
олиб борилади. Текширишларнинг муваффақиятли чиқиши кўп 
жихатдан методни тўғри танлашга боғлиқ бўлади. 
3. Маълумотларни тўплаш. Тўпланган маълумотлар ўрганилаѐтган 
муаммога мос бўлиши ѐки уларни тўплаш мақсадга мувофиқ равишда олиб 
борилиши зарур. Илмий маълумотларга бўлган асосий талаблар - бу
уларнинг холисона, тўла ва изчил бўлишидир. Тўпланган 
маълумотлар ўрганилаѐтган муаммони ҳар жихатдан тавсифлаб 
бериши керак, 
4. Маълумотларни қайта ишлаш. Тўпланган маълумотларни 
математик ва мантиқий жихатдан ишлаб чиқиш умумийликни, 
хусусийликни топиш ва уларни тасодифий маълумотлардан ажраташ 
имконини беради. Бунда тўпланган маълумотларнинг ўртача миқдори 
(арифметик, квадрат ва хоказо), процентлари аниқланади, сонларга оид 
маълумотлар жадвалларга жойлаштирилади, график, диаграмма ва
чизмаларда ўз аксини топади. Мураккаб мутаносибликдаги 
маълумотларни топишда эса вариацион статистика методлари 
қўлланилади. 
5. Қонуниятларнинг ифодаланиши. Бу тадқиқотнинг бир мунча мураккаб 
ва масхулиятли босқичи хисобанади. Чунки, бу босқичда маълумотларнинг
мохиятига қанчалик чуқур тушунилганлиги, уларнинг ўзаро
боғлиқлигини хисобга олиб, олинган маълумотдан хар турли хулоса 
чиқариш мумкин. Кўпинча чиқарилган хулосалар таъминий характерга эга 
бўлиб, кейинги текширишлар учун асос бўлади. 
6. Қонуниятни амалда қўллаш. Аниқланган қонуниятлар маълум бир
амалиѐт соҳасида қўлланилади. Амалда қўллаш аниқланган 
қонуниятнинг тўғрилигига батамом ишонч хосил қилиш имконини беради.
Кўпинча ўқитувчилар ўз амалий фаолиятларида шахсий кузатишлари 


21 
ва бошқаларнинг тажрибаларини умумлаштирадилар. Бироқ, бундай 
умумлаштиришлар илмий жиҳатдан етарли асосланган бўлмайди, яъни,
муаммо аниқлиги ва теранлиги билан ажралиб турмайди. 
Психолог Б.Г.Ананъев психикани ўрганиш методларини тўрт гуруҳга 
ажратиб, уларни ташкилий, эмпирик, (амалий), натижаларни қайта ишлаш 
ѐки натижаларни шархлаш методлари деб номлаган. Бу гурухлар ўзининг 
мақсад ва вазифаси бўйича яна бир неча тоифа ҳамда турларга бўлинади. 
Қуйида мазкур методларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари ҳамда 
қиѐсий тавсифини келтирамиз. 
Тадқиқот методларининг биринчи-ташкилий гурухи ўз ичига қиѐслаш, 
лонгитюд (узлуксиз) комплекс (кўпѐқлама) деб аталган турларни олади. 
Қиѐслаш методидан умумий психология социал психология (катта ѐки кичик 
гурухларни ҳамда уларнинг хар бир тоифаларини) медицина психологияси 
(соғлом ва бемор кишиларнинг психик хусусиятларини) спорт психологияси 
(спортчиларнинг холати, кучлилиги ва ишчанлигини) ўзаро таққослаш 
кабиларда унумли фойдаланилади. 
Ёш даврлар психологиясида эса қиѐслаш методи турли ѐшдаги 
одамларнинг билиш жараѐнлари, шахс хусусиятлари, билимларни
ўзлаштириши, ақлий қобилияти, салоҳияти, ривожланиш динамикаси, 
жинсларнинг тафовутлари ва ўзига хослиги кабиларни ўрганишда 
қўлланилади. 
Ёш даврлар психологиясида қиѐслаш методи билан бир вақтда 
лонгитюд (узлуксиз) методи ҳам қўлланилади. Унинг бошқа методлардан 
фарқи бир ѐки бир нечта синалувчилар узоқ муддат, хатто ўн йиллаб 
текширишидир. Лонгитюд методидан фойдаланиб, немис олими В.Штерн, 
француз тадқиқотчиси Р.Заззо, рус психологлари Н.А.Менчинская, 
А.Н.Гвоздев, Н.С.Лейтес, В.С.Мухина ва бошқалар тадқиқотлар олиб 
борганлар. Мазкур метод орқали бир хил жинсли (Хасан-Хусан, Фотима-
Зухра) ѐки аралаш жинсли (Хасан-Зухра, Фотима-Хусан) эгизаклар 
кузатилган. Шунинг учун қатор тадқиқотларнинг «Она кундалиги» 
(Н.А.Менчинская, В.С.Мухина) деб номланиши бежзиз эмас. Узоқ вақт бир 
шахсни кузатиш, унда пайдо бўлаѐтган янги фазилатларнинг ривожланиш 
динамикасини, хулқ-атворидаги иллатларни олдини олиш тадбирларини,
мураккаб психологик муносабатларининг ички боғланиш қонунияти ҳамда 
механизми тўғрисида мукаммал ишончли барқарор маълумотлар тўплаш 
имконини яратади. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling