Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Муаммоли савол:
Ёш даврлар психологиясининг махсус методлари қайсилар? 


22 
Хозирги фан ва техника тараққиѐти психологик текширишларнинг 
илмийлигини янада ошириш учун (субъектив омилларнинг таъсирини 
камайтириш мақсадида) комплекс дастур асосида бошқа фанлар ( медицина
физика, физиология, биология, социология, кибернетика, статистика
философия, логика ва хаказолар) билан биргаликда тадқиқот ишлари олиб 
боришни тақазо этмоқда. Амалий йўсиндаги илмий тадқиқот ана шу кўп 
қиррали ѐндошишни талаб қилади.
Психология сохаларида (психофизиология, космик психология, 
медицина психологияси, инженерлик ѐки авиация психологияси) тадқиқот 
объектига системали ѐндошиш принципи амалга оширилмоқда. Комплекс 
метод ѐрдамида ўрганилаѐтган объектдаги ўзгаришлар турли нуқтаи-
назардан тахлил қилинади ѐки уларга турлича ѐндошилади. Масалан, болада 
оддий билимларни ўзлаштириш хусусияти психологик жихатдан 
текширилаѐтган бўлса, комплекс ѐндошиш таъсирида ана шу 
ўзлаштиришнинг фалсафий, мантиқий, физиологик, ижтимоий, биологик 
хусусиятлари ѐритилади. Айтайлик кексайишнинг биологик омилларини 
ўрганиш унинг психологик, физиологик, мантиқий жихатларини ѐритишда 
хизмат қилади. 
Комплекс дастур ѐрдамида амалга оширилган тадқиқот натижаси илмий 
аҳамиятга эга бўлиб инсоншунослик муаммоларини ҳал қилишда катта ѐрдам 
беради.
Илмий тадқиқот методикаларининг иккинчи гурухи эмпирик 
методларидан иборат бўлиб, бу гурухга кузатиш, эксперимент, тест, анкета, 
сўров, социометрия, суҳбат, интервғю, фаолият жараѐни ва унинг махсулини 
таҳлил қилиш, таржимаи хол кабилар киради ва улар синаш, текшириш, 
диагноз ва прогноз вазифаларни бажаради. Инсонда туғилганидан умрининг 
охиригача содир бўладиган психологик ўзгаришларни чуқурроқ ва 
объективроқ тадқиқ этиш учун эмпирик методлардан навбати билан 
фойдаланиш яхши натижа беради. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling