Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Муаммоли савол:
Ёш психологиясида тест 
методидан қандай 
мақсадларда 
фойдаланилади? 


25 
Хозирги даврда нодир тестлар қаторига психологлардан Роршах,
Розенцвейг, Кеттел, Векслер, Мейли, Айзенк, Анастази, Равен ва 
бошқаларнинг ижодларини киритиш мумкин. Энг кенг тарқалган тестлар 
қаторига ютуққа эришиш (мақсадга етиш) тестлари (улар дарсликларда 
берилган билим ва малака даражаларини баҳолашга қаратилган) 
интеллектуал тестлар (ақлий ривожланиш даражасини ўлчашга 
мўлжалланган) шахс тестлари (инсон эмоцияси, қизиқиши, мотивацияси, ва 
ҳулқидан иборатдир.) шахс « лойиха » (проектив) тестлари (саволларга битта 
аниқ жавоб бериш талаб қилинади, жавобларни тахлил қилиб шахс 
хусусиятларини «лойихасини» ишлаб чиқилади) киради. 
Тажриба (эксперимент) методи. Бу метод турли ѐшдаги одамлар (чақалоқ, 
бола, ўсмир, ўспирин, балоғатга етганлар ва қарилар) нинг психикасини 
чуқурроқ, аниқроқ, тадқиқ қилиш методлари ичида энг муҳими хисобланади. 
Эксперимент методи ѐрдамида суъний тушунчаларнинг шаклланиши, 
нутқининг ўсиши, фавқулотда холатдан чиқиш, муаммолли вазиятни ҳал 
қилиш жараѐнлари, шахсининг хис-туйғулари, характери, типологик 
хусусиятлари ўрганилади. Инсон психикасининг нозик ички боғланишлари, 
муносабатлари, 
қонуниятлари, 
хоссалари, 
мураккаб, 
механизмлари 
текширилади. Бунинг учун эксперимент материалларини текширувчи 
синчиковлик билан танлаши объектив тарзда хар-хил холат ва вазиятларни 
яратиши бунда синалувчининг ѐши, ақли, идроки, характери, хусусияти, ҳис-
туйғулари, қизиқиши ва савиясига, турмуш тажрибасига кўникма ва 
малакаларига эътибор бериш лозим.
Эксперимент методи ўз навбатида табиий ва лабаратория методларига 
ажратилади. Табиий метод психологик педагогик масалаларни хал қилишда 
қўлланилади. Бу методнинг илмий асосларини 1910 йилда А.Ф.Лазурский 
тахрифлаган. Табиий экспериментдан фойдаланишда ишлаб чиқариш 
жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалари ходимларининг, ўқувчилар 
,кексайган 
кишиларнинг 
ўзаро 
муносабатлари 
иш 
қобилиятлари, 
мутахассисликка яроқлилиги муаммоларини хал қилиш назарда тутилади. 
Табий шароитда инсон психикасини ўрганишда синалувчилар (боғча 
болалари, мактаб ўкувчилари, ишчилар, дехконлар, ходимлар ва хокозолар) 
нинг ўзлари бехабар бўлиши таълим жараѐнида берилаѐтган билимлар 


26 
тадқиқот 
максадига 
мувофиклаштирилиши катта ѐшдаги 
одамларга тарбиявий таъсир ўтказиши 
кундалик мехнат тарзи доирасида 
амалга оширилиши завод ва фабрикада 
эса моддий махсулот ишлаб чикариш 
самарадорлигини 
оширишга 
қаратилиши лозим.

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling