Термиз давлат университети бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг 2022 йил 4-5 июнь кунлари Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойларига сайҳати бўйича


Download 13.61 Kb.
Sana22.06.2023
Hajmi13.61 Kb.
#1650554
Bog'liq
Samad akaga


Термиз давлат университети бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг 2022 йил 4-5 июнь кунлари Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойларига сайҳати бўйича
Ҳ И С О Б О Т
Университет Ректори ташаббуси ва Касаба уюшмаси ҳомийлигида университетда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган, таълим-тарбия жараёнини ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимларнинг 2022 йил 4-5 июнь кунлари Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳати ташкил этилди.
Саёҳатчилар 4 июнь куни соат 07:00 да университетнинг Ахборот ресурс маркази ёнидан замонавий автобусда Термиз шаҳридан жўнаб кетдилар. Сафар давомида туристик фирма томонидан барча қулайликлар яратилганлиги саёҳатчилар томонидан эътироф этилди.
Саёҳатчилар Бухоро вилоятига 4 июнь куни соат 15:00 да етиб келишди, тушлик Ғиждувон тумани марказидаги Зиё ошхонасида ташкил этилди. Шундан сўнг Бухородаги Етти пир зиёрат ёдгорликларидан Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний ҳамда Хожа Мухаммад Ориф Ар Ревгарий мақбараси ва жомеъ масжидлари мажмуаларига зиёрат ташкил этилди. Белгиланган режага мувофиқ кечки овқат Бухоро Гранд меҳмонхонаси ошхонасида ташкил этилди. Мазали таомлар, дилга яқин наволар саёҳатчилар кўнглини хушнуд этди. Бухоро Гранд меҳмонхонасида яратилган шарт-шароит саёҳатчиларнинг йўл чарчоқларини чиқаришида муҳим бўлди, бу ерда меҳмонларга кўрсатилган юқори сифатли хизмат университет профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг мароқли дам олишлари учун зарур бўлган қулай муҳит яратилишига замин яратди.
2022 йил 5 май куни Бухоро Гранд меҳмонхонаси ошхонасида ташкил этиган нонуштадан сўнг саёҳатчилар Бухородаги Етти пирларга зиёратини давом эттириб Хожа Махмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитоний ва Хожа Мухаммад Бобойи Самосийларнинг мақбараси ва жомеъ масжидлари мажмуаларига зиёрат ташкил этилди. Зиёратдан сўнг Бухоро шаҳрининг Эски шаҳар қисмига ташриф буюрдилар. Бухоронинг Эски шаҳар қисмидаги тарихий-меъморий обидаларнинг маҳобати, улуғворлиги ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирди.Айниқса, Бухоро амирлари арки тарихий ёдгорликлар мажмуи ташриф буюрувчилар ҳайратига сабаб бўлди, бу ерда саёҳатчилар учун яратилган шарт-шариотлар барчага манзур бўлди. Бу ерда университет вакиллари хорижлик сайёҳлар билан ҳам мулоқотда бўлдилар. Саёҳат режасига мувофиқ, тушлик Бухоро Гранд меҳмонхонаси ошхонасида ташкил этилди, ошпаз томонидан тайёрланган Оши Софеъ – Бухороча ош ташрифчилар мақтовига лойиқ топилди. Тушлик вақтида Бухоро давлат университети доценти, ПҳД М.Ирзаев томонидан университетнинг «Оқсоқоллар кебгаши» раиси Х.Зокировга иккала олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожига қўшаётган ҳиссаси учун зарбоф тўннинг ёпилиши саёҳат давомидаги муҳим воқелик бўлди.
Тушликдан сўнг тасаввуф оламидаги машхур шахслардан бири Хўжа Баҳоуддин Нақшбандий ва Хазрат саййид Амир Кулол тарихий ёдгорлик мажмуаларига зиёрат ташкил этилди. Шундан сўнг ташрифчилар замонавий автобусда Термиз шаҳрига йўлга чиқдилар.
Термиз давлат университети бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойларига саёҳати юқори савияда ташкил этилди, саёҳат ташрифчиларда катта таассурот қолдирди. Саёҳат сўнгида барча саёҳатчилар ушбу сафар ташкилотчилари ҳамда университет раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Download 13.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling