Ахборотлашган жамият ва мафкуравий таҳдидлар арзиматова Иноятхон Мадимаровна Фарғона Давлат Университети доценти
Download 42.5 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТ ВА МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР Арзиматова Иноятхон Мадимаровна Фарғона Давлат Университети доценти Аннотация: Мақолада бугунги кун ахборотлашган жамият хавфсизлиги ва барқарорлигига оид фикр мулоҳазалар баён этилган Калит сўзлар: Ахборотлашиш, мафкура, интернет, медиа олам. Бугунги Ўзбекистон янги тараққиётида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган, халқ томонидан эътироф этилган илғор ғоялар шундай фаол кучга айланганки, улар ёшларнинг психологик ва ижтимоий эҳтиёжларига тўла жавоб беради. Зеро, Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, миллатлараро тотувлик, ижтимоий ҳамкорлик, диний бағрикенглик, комил инсон тарбияси учун яратилган шароитлар, айнан келажагимиз бўлган ёшларнинг манфаати учун хизмат қилади. Ҳозирги даврда ахборот технологиялари жамиятнинг ҳамма соҳаларини эгаллаб, жамият ҳаётининг тобора замонавийлашувини, такомиллашувини таъминламоқда. Ахборот технологиялари фундаментал, ижтимоий-гуманитар фанларнинг энг янги ютуқларидан унумли фойдаланган ҳолда барча фанларнинг мунтазам ривожига шарт-шароит яратди. Бунинг натижаси ўлароқ биотехнология, генмуҳандислик (генинженерия)га асосланган қишлоқ хўжалиги, турли инновациялар, юқори технологияларга асосланган саноат, технологик коммуникация алоқалари ва компьютер технологияларига асосланган хизмат кўрсатиш соҳалари вужудга келди. Ҳозирги даврнинг мазмуни ва моҳияти файласуфлар томонидан интеллектуал билим даври ва “Билим ва тафаккурга асосланган” жамият деб аталаётгани бежиз эмас албатта. Демак, ахборотлашган жамият, интернет бугунги кунда бепоён ахборот майдонига айланди. Интернет инсон учун ўз илмий, мафкуравий, маънавий эҳтиёжларини қондиришнинг жуда қулай шакли сифатида тан олинди. Интернет орқали инсон шахс сифатида ўзини намоён қилади, ўзини ҳар томонлама ижобий ривожлантириш имкониятларини яратади. Интернетда ҳар бир шахс ижод қилиши, илмий янгилик яратиши, интеллектуал имкониятларини намоён қилиши мумкин, ўзи истаганча чекланмаган ҳолда ўзининг шахсий камолоти ҳақида қайғуриши ва илмий ижодий фаолият кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Илмий-фалсафий адабиётларда виртуал олам, ижобий маҳоратга эга шахс тўғрисидаги атамалар кенг қўлланилмоқда. Бу ўринда мавжуд шарт-шароитлар ахборот оламида эндигина ўз-ўзини намоён этиб келаётган ва ахборотларга мунтазам эҳтиёж сезадиган ёшлар, айниқса талаба-ёшлар, ўсмирларга зарур бўлади. Талаба-ёшларнинг машғулотлардан бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ишларга сарф этишлари, интернет орқали дунё ва илм янгиликларини эгаллаш, турли лойиҳа ва тадбирларда иштирок этишлари уларнинг интеллектуал салоҳиятини оширади. Уларнинг Ватан меҳри билан уйғун бўлишига эришади, Ватанга хизмат қилишга ундайди. Бундан ташқари ахборот олами, интернет хабарлари ёшлар маънавиятига салбий таъсир этувчи мафкуравий таҳдидлардан ҳам холи эмас. Кўз ўнгимизда содир бўлаётган ҳар қандай ахборот, турли фото, видео таъсирлар, ёвузликни тарғиб этадиган ўйин, фильмлар, маълумотлар талаба-ёшларимиз қўлларидаги телефонларда тобора оммалашаётганлиги барчамизни жиддий ташвишга солиши ва ҳушёрликка чақириши лозим. Мафкуравий таҳдидлар асосан талаба-ёшлар маънавий оламига қаратилган бўлиб, уни издан чиқаришни, минг йиллар давомида шаклланган маънавий меросимизни йўқ қилишни, у орқали эса ёшларда фикр қарамлигини пайдо қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Ана шундай мафкуравий таҳдидлардан маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик ва порахўрлик каби иллатлар ҳақида, уларнинг давлатга, унинг тараққиётига, давлатнинг ва миллатнинг яхлитлигига раҳна соладиган катта муаммога айланишини Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов бир қатор маърузаларида, айниқса “Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” асарида атрофлича ёритиб берган. У маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, таъмагирлик каби иллатлар оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган фожиалар, уларнинг жамият тараққиёти, хавфсизлиги ва барқарорлигига соладиган таҳдидлари, ушбу иллатлар маълум бир гуруҳ мақсадларининг амалга ошишига туртки бўладиган ва ҳатто сиёсий мазмун касб этиб, қонуний ҳукуматга мухолиф бўладиган кучга айланиши мумкинлигини, бу эса ўз навбатида ҳукумат қонунлари ва олиб борилаётган сиёсатни барбод қилиши, обрўсизлантириши, мамлакат ҳудудий яхлитлигига раҳна солиши мумкинлигини назарий, мантиқий, сиёсий ва ҳозирги замон тараққиёти тенденцияси жиҳатидан асослаб берган эди [1]. Демак, жамиятимизда ана шундай иллатларнинг пайдо бўлиши, нопок кимсаларнинг нафс йўлида ҳар қандай қабиҳликлар, ноқонуний хатти-ҳаракатлари, ён-атрофдаги юртдошларнинг “сезмаётганлиги”, андишани қўрқоқ деб англашлари республикамиз ҳукуматининг олиб бораётган сиёсатига нисбатан айрим фуқароларда нотўғри фикр пайдо бўлишига олиб келади. Бундай иллатларнинг ҳар қандай кўринишларига қарши ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳар қандай мафкуравий таҳдидларга қарши ғоявий иммунитетини шакллантириш, янада жипслашиб, улуғвор мақсад сари – буюк келажак сари интилишимиз зарур. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мафкуравий таҳдидларга қарши олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар энг аввало, халқни сафарбар этиши билан қимматли бўлиб, уларни аввало одамларни онгида, кейин эса ишларида, фаолиятида амалга оширилади. Юксак маънавият, ватанпарварлик намунасини халқ, аввало жойлардаги раҳбарларда, мутасадди кишиларда, олимлар ва зиёлиларда кўриш керак. Адабиётлар: 1.Фалсафа ва ҳуқуқ, 2-сон, 2011. 92-б. 2. https://strategy.uz/index.php?news=787 3. Абдумаликов А.А. Фуқаролик жамиятида шахс информацион маданиятини шакллантириш. Тошкент 2017. 20-24 б. 4. Нигматулина Л.А. Компьютерга тобеликнинг шахс характерологик хусусиятларига таъсири. Психологияси психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати Тошкент–2019. Download 42.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling