Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Расмни горизонтал ўқ бўйича (чап, ўнг) жойлашиши


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Расмни горизонтал ўқ бўйича (чап, ўнг) жойлашиши: агар расм кўпроқ 
чап томонда жойлашган бўлса, одам кўпроқ ўтмиш тажрибасига таянади, ўз 
ўзини таҳлил қилишга мойил, хатти ҳаракатларида қатъиятсиз, пассив; агар 
расмни кўпроқ қисми ўнг томонда жойлашган бўлса, у ҳолда бу одам 
ўйлаганини дарҳол амалга оширувчи ҳаракатчан, актив ва серғайрат. 
“ЁМҒИР ОСТИДАГИ ОДАМ” 
проектив методи 
 


29 
Чизиқларнинг характерини баҳолаш: енгил чизиқлар - куч қувватнинг 
етишмаслигини, эркин эмаслик; босим билан чизилган чизиқлар - 
агрессивлик, шаддодлик, сўзини ўтказиш, қатъият, тиришқоқлик, 
хавотирлилик; текис бўлмаган босиб чизиш - импульсивлик, ўзгарувчанлик, 
беқарорлик, хавотир (ташвиш). 
Фигура контури: узилмай чизилган чизиқлар - изоляция; контур узилиши - 
низо сфераси; кўп учли бурчаклар - агрессивлик, ѐмон мослашув (адаптация); 
қўш чизиқлар - хавотир, қўрқув, шубҳа гумон; штрихлар (чизиқ) чизиш - 
хавотирлик зонаси. 
"Ёмғир остидаги одам" проектив методикасида одам фигураси қандай 
тасвирлангани аҳамиятли: чапга қараган - диққати ўзига, ўз фикрлари, 
ўтмишдаги кечинмаларига қаратилган; ўнгга караган - расм автори 
келажакка интилган, актив; одам орқаси билан тасвирланган, энсаси (гардан) 
кўриниб турган бўлса - ѐпиқлик, низоларни бартараф қилишдан қочиш. 
Агар одам чопаѐтган қилиб тасвирланган бўлса, расм автори муаммолардан 
қочишни хоҳлайди. Юриб кетаѐтган одам яхши мослашганлик (адаптация)ни 
билдиради. Агар одам расмда омонат (қалқиб тургандек) турган бўлса, 
таранглик, ушлаб турадиган асоси йўқлигини, мувозанатни билдиради. 
Таѐқчалардан иборат фигура негативизм, методикага қаршиликни билдиради. 
Ўта болаларча, ўйинли расмлар қўллаб қувватлашни, маъқуллашга эҳтиѐжни 
билдиради. Ҳазил расмлар ўз адресига нисбатан баҳоловчи муҳокамалардан 
қочиш, бирор ҳислати етишмаслик (неполноценность) кечинмалари
душманлик, адоватни билдиради. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling