Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Муаммоли савол: Сухбат методи орқали нималар
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаолият махсули тахлил қилиш методи.
Муаммоли савол: Сухбат методи орқали нималар
ўрганилади? 24 зийраклиги, билим савияси, эътиқоди, дунѐқараши, иродаси тўғрисида маълумотлар олинади. Сухбат методининг таъкидланган ижобий жихатлари билан бирга айрим заиф томонлари ҳам мавжуд. Қайтариқ сўзлар «ғализ» иборалар, нутқнинг тезлиги, фикрнинг мавҳумлиги, зерикарлилиги, муваффақиятсизликка сабаб бўлади. Шунингдек, савол жавобнинг бир хил шаклда эмаслиги синалувчида ўзига хос ишлаш услуби, ошкоралик етишмаслиги, ийманиш, уялиш атрофича маълумотлар олишни қийинлаштиради ва шу сабабли бошқа методларга мурожаат қилишга тўғри келади. Фаолият махсули тахлил қилиш методи. Инсон хотираси, ақлий қобилияти ва хаѐлини аниқлиш мақсадида бу метод ѐш даврлари писихологиясида кенг қўлланилади. Болалар чизган расмлар, ясаган ўйинчоқлар, моделлар, ѐзган шехрларни тахлил қилиш орқали уларнинг мантиқий хотираси, тафаккури, техник, бадиий ва адабий қобилияти, ижодий хаѐли юзасидан материаллар тўплаш мумкин. Мазкур методдан фойдаланишда маҳсулотни яратган шахс бевосита иштирок этмайди. Объект билан субъект ўртасида мулоқот ўрнатиш учун шахснинг психикаси тўғрисида сиртдан муайян хукм ва хулоса чиқарилади. Ижодий фаолият махсулларининг тахлил қилиш орқали болалар ўқувчилар талабалар конструкторлар олимлар, хунармандлар, ишчилар, психик, хусусиятлари тўғрисида маълумотлар тўплаш мумкин. Лекин инсондани психик ўзгаришлар, камол топиш ва уларнинг кечишини ифодаловчи материаллар йиғиш учун бу методнинг ўзи етмайди. Шунинг учун инсон психикасини ўрганиш мақсадида бошқа методлардан фойдаланиш махқул. Тест методи. «Тест»-ингилизча сўздан олинган бўлиб, синаш текшириш деган маънони англатади. Шахснинг ақлий ўсишини, қобилиятларини, иродавий сифатлари ва бошқа психик хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт масалали топшириқ, мисол, жунбоқлар тест деб аталади. Тест айниқса одамнинг касбий қобилиятини аниқлаш мумкинлигини, касбга яроқлилиги ѐки яроқсизлигини, истехдодлилар ва ақли заифликни аниқлашда, кишиларни саралашда кенг қўлланилади. Тест методининг қиммати тажрибанинг илмийлик даражасига, текширувчининг махоратига ва қизиқишига, йиғилган психологик маълумотларнинг объективлиги ва уларнинг илмий таҳлил қила билишига боғлиқдир. 1905 йилда француз психологи А.Бинэ ва унинг шогирди А.Симон инсоннинг ақлий ўсиши ва истехдод даражасини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин психологияда тест методи қўллана бошланди. Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling