Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

 
 
Илмий тадқиқот методларидан 4-шархлаш гурухи генетик ва доналаш 
методларидан иборат. Генетик метод билан тадқиқот давомида тўпланган 
маълумотлар яхлит холда мақсадга мувофиқ йўсинда шархланади. Бу 
методдан фойдаланишнинг асосий мақсади синалувчида вужудга келаѐтган 
янги шахс фазилатларининг ривожланиши ва билиш жараѐнининг 
ўзгаришига, тажриба натижасига суяниб тахриф ҳамда тавсиф беришдир. 
Шунингдек унда мазкур фазилат ва хусусиятларнинг намоѐн бўлиш даври, 
босқичи ҳамда баъзи машаққатли дақиқаларга, пайтларга қўшимча шархлар 
бериш имконияти туғилади. 
Генетик методга асосланиб психик ўзгаришлар ирсият билан бевосита 
Муаммоли савол: Генетик метод нимани ва қандай қилиб ўрганади? 
 


23 
боғлиқлигининг илдизлари аниқланади.
Энди тажрибада энг кўп қўлланиладиган эмпирик методлар хақида 
кенгроқ маълумот берамиз.
Кузатиш методи. Бу методнинг объектив ва субъектив кузатиш турлари 
мавжуд. Инсон психологясидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар 
амалга оширилади. 
1. Кузатишнинг мақсади, вазифаси белгиланади. 
2. Кузатиладиган объект танланади. 
3. Синалувчининг ѐши жинси аниқланади. 
4. Тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади. 
5. Кузатиш қанча давом этиши қатхийлаштирилади. 
6. Кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида амалга оширилиши тавсия 
қилинади. 
7. Кузатишнинг шакли тайинланади. 
8. Кузатиладиганларнинг қайд қилиб бориш воситалари тахт қилинади. 
Кузатиш орқали турли ѐшдаги одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, 
нерв системасининг ташқи ифодалари, темперамент хусусиятлари, имо-
ишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти ва хокозолари 
ўрганилади. Аммо шахснинг ўта мураккаб ички психологик кечинмалар, 
юксак хиссиѐтлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл заковатини тадқиқ 
этишга бу методнинг имконияти етмайди.
Психология фанида ўз-ўзини кузатишдан ҳам фойдаланилади. Кўпинча 
тажрибада психолог ѐки юқори малакали мохир ўқитувчи ўзини кузатиш 
орқали илмий хулоса чиқара билади. Масалан; ўз таффаккурини кузатиб 
ўзидаги эмоционал ўзгариш ҳақида маълумот олади. Натижада 
тафаккурнинг сифати, мазмуни, мохияти ва қай тарзда, қандай тезликда, қай 
шаклда рўй беришини кузатади. 
Шундай қилиб, кузатиш методининг қулай ва системали жиҳатлари билан 
бирга заиф томонлари ҳам мавжуд. Шу сабабли инсоннинг мураккаб 
психикаси бошқа методларлардан фойдаланиб тадқиқ қилинади. 
Бу метод билан инсон психикасининг ўрганишда сухбатнинг мақсади ва 
вазифаси белгиланади, унинг объекти ва субъекти танланади, мавзуси, 
ўтказиладиган вақти аниқланади. Сухбат ўтказиш режалаштирилади, 
ўрганилаѐтган нарса билан узвийлик боғлиқ савол жавоб тайѐрланади. 
Сухбатнинг бош мақсади муайян бир вазият ѐки муаммони ҳал қилиш 
жараѐнида инсон психикасидаги ўзгаришларни ўрганишдир. Сухбат орқали 
турли ѐшдаги одамларнинг тафаккури, ақл заковати, хулқ-атвори, қизиқиши, 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling