Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Расмни варақда жойлашиши Юқори ѐки паст
Бу методика кам тарқалган, аммо қизиқарли ва информатив бўлиб, Одамнинг Эго(мени) қай даражадалигини, нохуш вазиятларни енгиб ўтиш ва қарши тура олиш қобилиятини диагностика қилишга мўлжалланган. Умумий ҳолатлар Кўрсатма: Синалувчига А4 формат вертикал оқ қоғозда "Одам чизинг" дейилади ва ишни бажаргандан кейин шундай бошқа қоғоз бериб, "Ёмғир остидаги одам"ни чизиш таклиф қилинади. Бу нима учун керак? Биринчи топшириқ одамни одатдаги вазиятда ўзи ҳақидаги тасаввурини акс эттирса, иккинчиси ноқулай вазиятда қандай тутишини акс эттиради. Синалувчи аѐл биринчи топшириқда ўз жинсидагини чизса, иккинчисида эркакни чизиши мумкин. Бу дегани, мураккаб вазиятларда эркакларга хос ҳимоя механизмини ишга соладиган аѐл эканини билдиради. Икки расмни солиштириш одамни стресс, нохуш вазиятларга жавобан ўзини қандай тутиши, қийинчиликларда нима ҳис қилишини аниқлаш имконини беради. Тест ўтказиш жараѐнида синалувчининг расм чизишини кузатиш ва унинг барча мулоҳазаларига эътибор бериш муҳим. Жуда ишончли маълумот олиш учун синалувчи билан қўшимча суҳбат ўтказиш керак. Расмни шарҳлашда қуйидагиларга асосланиш тавсия этилади. Расм тайѐр бўлганда уни бутунича қабул қилиш, кўриш муҳимдир. Расмга "кириб" ҳис қилмоқ зарур, персонаж қандай кайфиятда (хурсанд, шод хуррам, ҳафа бўлганми ва ҳоказо), ўзини кучсиз ҳис қиладими ѐки аксинча қийинчиликлар билан кураш учун ички ресурсларини ҳис қиладими, балким, қийинчиликларни одатдаги ҳаѐтий воқеа ҳодиса ҳисоблаб, уларни хотиржам ва тўғри қабул қилар. Шундай қилиб, расмдан олинган глобал таассуротни кузатиш муҳим. Шундан сўнггина, мантиқ нуқтаи назаридан барча ўзига хос деталларни таҳлил қилишга ўтиш мумкин. Расмни варақда жойлашиши Юқори ѐки паст: Агар расм варақнинг кўпроқ юқори қисмида жойлашган бўлса, бу одамдаги юқори ўз ўзини баҳолашни, жамиятдаги ўз ўрнидан хурсанд эмаслигини, уни тан олишларини етишмаѐтганини билдиради. Агар варақнинг юқори қисмида жойлашган одам фигураси жуда кичик бўлса, у ҳолда бу одам ўзини тан олинмаган даҳо(гений)дек билади. Агар расм кўпроқ варақнинг пастки қисмида бўлса, расм автори ўзини паст баҳолайдиган, ўзига ишонмайдиган, тушкун, журъатсиз (қатиятсиз), ўзини кўрсатиш билан боғлиқ қўрқувлар, ўзининг жамиятдаги ўрни билан қизиқмаслик бўлиши мумкин. Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling