Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 3.02 Mb. Pdf ko'rish
|
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фигурани трансформацияси
Экспозицияни ўзгартириш "Ёмғир остидаги одам" расмида "Одам" расмига нисбатан одатда, муҳим фарқ аниқланади. Экспозиция қандай ўзгарганлигини кўриш муҳим. Масалан, агар одам кетаѐтган ҳолда тасвирланган бўлса, қийин ҳаѐтий вазиятлардан кетиш, ѐқимсиз вазиятлардан қочиш тенденцияси борлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин (айниқса, агар одам қуш учадиган баландликдан кузатилаѐтгандек қилиб тасвирланган бўлса). "Ёмғир остидаги одам" фигураси қоғознинг юқори қисмида тасвирланиши синалувчини ҳақиқатдан қочишга мойиллигини, оѐқ остидаги асосни (таянч)ни йўқотиш, ҳимоя қилиш механизмининг фантазия қилиш типи, кўпинча оқланмаган ҳаддан ташқари оптимизмга мойиллигини таҳмин қилиш мумкин. Фигурани профилда (ѐнидан) ѐки орқаси билан турган ҳолати дунѐдан кечиш, ўз ўзини ҳимоя қилишга интилишни кўрсатади. Қоғозни пастидаги тасвир депрессив тенденцияларнинг, ҳимоя қилинмаганлик ҳиссининг мавжудлигини билдириш мумкин. Бошқа ҳолларда шарҳлашни "Одам" методикасига асосан шарҳлаш керак. Масалан, чапга сурилган тасвир, гоҳида, хатти-ҳаракатдаги импульсивлик билан боғлиқ, ўтмишга ориентация билан боғлиқ, баъзи ҳолларда онага боғлиқликни билдиради. Ўнгга сурилган тасвир, атрофдагиларга мўлжалланганлик мавжудлигига, отасига боғлиқлик ҳам бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Фигурани трансформацияси 31 Фигура ўлчамини катталаштириш нохушликлар таъсирида ўзига ишончи ортган ва кучлироқ ҳис қилаѐтган ўсмирларда гоҳида кўринади. Фигурани кичиклаштириш синалувчи ҳимоя ва ҳомийга эҳтиѐж сезаѐтганда, ўз шахсий ҳаѐти учун жавобгарликни бошқаларга ўтказмоқчи бўлишга интилиш ҳолларида юзага келади. Кичкина фигуркалар чизаѐтган болалар одатда, ўз ҳисларини намоѐн қилишга одатда уялишади ва ўзини тутиб туриш тенденцияси ва одамлар билан муносабатларда қандайдир ўзини тўхтатиб туриш (заторможенность) тенденцияси борлиги кузатилади. Улар стресс натижасида депрессив ҳолатларга тушиши мумкин. Қарама қарши жинсдаги одамни чизиш қийин вазиятларда ўз муносабатларини билдиришда аниқ яқинлари (онаси, бувиси) ичидан аниқ бир одамни хулқ-атвор программасини типини ишлатиш мавжудлигини кўрсатади. Ёшни ўзгартирганлиги ҳаѐтий келишмовчиликларда одамни ўз-ўзини ҳис қилишини кўрсатади. Агар танани бирор қисми (оѐқлар, қўллар, қулоқлар, кўзлар) тушириб қолдирилган бўлса, бу ҳимоя механизмларининг ўзига хослигини ва эго реакцияни ўзига хос кўринишини кўрсатади. Кийим функцияси "Балолардан ҳимояланишни шаклланиши". Кийимни кўп бўлиши қўшимча ҳимояга эҳтиѐжни кўрсатади. Кийимни йўқлиги хулқ- атворнинг маълум стереотипларини рад қилиш, импульсивлик билан боғлиқ. Download 3.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling