Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Онтогенез-(юнонча, ontos-мавжудот, жонзот; genezis-келиб чиқиш


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

Онтогенез-(юнонча, ontos-мавжудот, жонзот; genezis-келиб чиқиш, 
пайдо бўлиш)-индивиднинг пайдо бўлишидан умрининг охиригача 
психик ривожланиш жараѐни. 
Ёшнинг улғайиб бориши, психик жараѐнларининг ривожланишидаги 
қонуниятлар, ундаги етакчи омиллар ҳамда инсон ҳаѐт йўлининг турли 
босқичларида унинг шахсига хос хусусиятлар-ѐш психология фанининг 
тадқиқот предмети ҳисобланади.


11 
шахси ривожланишининг ҳам ўз қонунлари мавжуд. Бу қонунлар ѐш 
психологияси фанининг турли тармоқларида ўрганилади. Булар: болалар 
психологияси, кичик мактаб ѐшидаги ўқувчилар психологияси, ўсмирлар 
психологияси, 
ўспиринлар 
психологияси, 
катта 
ѐшдаги 
кишилар 
психологияси ва қариялар (геронтопсихология) психологиясидир. 
Жамият аъзоси бўлган боланинг ривожланиши қонуниятларини, унинг 
психикасини, онгининг ривожланишини, умуман, боланинг туғилганидан 
бошлаб вояга етгунича бўлган психик ривожланишини психологиянинг
алоҳида соҳаси бўлган болалар психологияси фани ўрганади.
Табиат ва жамият қонуниятлари ичида бола психикасининг ривожланиши 
қонуниятлари, ўсиб келаѐтган бола шахсининг ривожланиши қонуниятлари 
ҳам мавжуддир. Мана шу қонуниятлар умумий психологиянинг махсус 
тармоғи бўлган болалар психологиясининг предметини ташкил қилади. Ёш 
психологияси, боланинг психик хусусиятлари миқдор жиҳатидангина эмас, 
сифат жиҳатидан ҳам ривожланади ва ўзгаради, деган қоидага асосланади.шу 
туфайли ѐш психологияси боланинг психик ривожланиши қонуниятлари ва 
психиканинг намоѐн бўлиши хусусиятларини тараққиѐтнинг турли ѐш 
босқичлардаги холатини тадқиқ этади.
Назарий вазифалари 
 
Амалий вазифаларини
 
Ёш психологияси фанининг 
вазифаларни мазмунига кўра икки 
гуруҳга ажратиш мумкин. Ёш 
психологияси фанининг назарий 
вазифалари ғоят муҳим ва мураккаб 
бўлиб, у шахснинг камол топиши 
қонуниятлари 
ва 
турли 
ѐш 
давридаги 
одамларда 
вужудга 
келадиган психик фаолият, ҳолат ва 
шарт-шароитларининг 
ўзаро 
таъсири 
хусусиятларини 
ўрганишдан иборатдир. 
 
Ёш психологияси фанининг 
амалий вазифаларини эса психик 
жараѐнларнинг намоѐн бўлиши ва 
тараққий этиши ҳамда инсон шахси 
психологик 
хусусиятларининг 
таркиб топиши қонуниятларини 
ўрганишда қўлга киритилган илмий 
далилларни 
таълим-тарбия 
соҳаларига тадбиқ қилиш ташкил 
этади. 

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling