Ишчи ўқув дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг йил " " даги сонли буйруғи билан тасдиқланган намунавий ўқув режа ва дастур асосида ишлаб чиқилган


Download 45.16 Kb.
bet1/4
Sana24.01.2023
Hajmi45.16 Kb.
#1114071
  1   2   3   4
Bog'liq
1.1. ishchi dastur Matematika


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МИНТАҚАВИЙ МАРКАЗИ









«Тасдиқлайман»
Минтақавий маркази
директори Б.Р.Адизов
_________________
___” сентябр 2022 йил




ВЕКТОРЛАР ВА УЛАРНИНГ ТЕНГЛАМАЛАР ЕЧИШГА ТАТБИҚЛАРИ” МОДУЛИНИНГ


ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
Малака ошириш курси йўналиши: Математика
Тингловчилар контингенти: Академик лицейнинг математика фани ўқитувчилари



Бухоро – 2022
Ишчи ўқув дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг _____ йил “___” ______________даги ____-сонли буйруғи билан тасдиқланган намунавий ўқув режа ва дастур асосида ишлаб чиқилган.









Тузувчи:


Турдиев Ҳ.Ҳ. – физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Тақризчи:


Расулов Ҳ. – физика-математика фанлари номзоди, доцент


Ишчи ўқув дастур Бухоро давлат университети Кенгашида тавсия қилинган (20__ йил “__” августдаги __-сонли баённома).



КИРИШ
Дастур Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда тасдиқланган “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4910-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги “Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг уздуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 296-сон Қарорларида белгиланган устувор йўналишлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида малака ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда академик лицейлар педагог ходимларининг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни мақсад қилади.
Дастур доирасида берилаётган таянч модуллари мавзулари орқали академик лицейларда фаолият олиб бораётган педагог ходимларнинг векторлар ва уларнинг тенгламалар ечишга оид замонавий ёндашувлардан самарали фойдаланиш, проектив геометриянинг татбиқларини амалга ошириш, сонлар назариясининг тенгламалар ечишга оид асосларини ўзлаштириш даражасини ошириш ҳисобига уларнинг педагогик маҳорат ва касбий компетентлигини мунтазам такомиллаштириш билан биргаликда педагог ходимларнинг эҳтиёжлари асосида танлаб олинган танлов модуллари бўйича билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари таъминланади.

Download 45.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling