Ишчи ўқув дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг йил " " даги сонли буйруғи билан тасдиқланган намунавий ўқув режа ва дастур асосида ишлаб чиқилган


Download 45.16 Kb.
bet2/4
Sana24.01.2023
Hajmi45.16 Kb.
#1114071
1   2   3   4
Bog'liq
1.1. ishchi dastur Matematika

Модулнинг мақсади ва вазифалари
Модулнинг мақсади педагог ходимларнинг ўқув-тарбиявий жараёнларини юқори илмий-методик даражада таъминлашлари учун зарур бўладиган касбий билим, кўникма ва малакаларини мунтазам янгилаш, касбий компетентлиги ва педагогик маҳоратининг узлуксиз ривожланишини таъминлашдан иборат.
Модулнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

  • педагог ходимларнинг касбий билим, кўникма, малакаларини узлуксиз янгилаш ва ривожлантириш;

  • педагогларнинг замонавий талабларга мос ҳолда академик лицейлардаги ўқитиш сифати ва самарадорлигини таъминлаш учун зарур бўлган касбий маҳорат даражасини ошириш;

  • ўқитишнинг инновацион технологиялари ва илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ҳамда улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш;

  • ўқув жараёнини илм-фан ва ишлаб чиқариш билан самарали интеграциясини таъминлашга қаратилган фаолиятни ташкил этиш.



Модуль бўйича қўйиладиган талаблар
Курс якунида тингловчилар қуйидаги йўналишларда билим, кўникма, малака ҳамда компетенцияларга эга бўлишлари талаб этилади:
Тингловчи:

  • векторлар устида чизиқли амалларни;

  • чизиқли фазоларни;

  • Коллинеар ва компланар векторларни;

  • базис ва ўлчам тушунчасини;

  • векторларни координаталар билан берилишини;

  • Евклид фазоси ва ундаги ҳаракатни;

  • аффин, проектив алмаштиришларни;

  • бўлиниш хоссалари ва уларга доир масалаларни;

  • Галилей фазоси ва унинг асосий тушунчаларини;

  • проектив метрикали фазоларни;

  • Евклид алгоритмини;

  • бутун сонларда ечиладиган тенгламаларни билиши керак.

  • векторларни скаляр кўпайтмаси ва унинг хоссаларини таҳлил этиш;

  • координаталари билан берилган векторларнинг коллинеарлик ва компланарлик шартларига амал қилиш;

  • векторлар хоссаларидан фойдаланиб мураккаб тенгламаларни ечиш усулларидан фойдаланиш;

  • Галилей геометриясининг механика ва физика масалаларига татбиқ этиш;

  • бўлинишга доир леммаларни ўзлаштириш;

  • математик индукция методидан самарали фойдаланиш кўникма ва малакаларига эга бўлиши лозим.

  • векторлар хоссаларидан фойдаланиб мураккаб тенгламаларни ечиш усулларининг назарий асосларини амалиётда самарали қўллаш;

  • проектив геометрия ва уларнинг татбиқларидан тўғри фойдалана олиш;

  • сонлар назариясини тенгламалар ечишга татбиқ этиш компетенцияларига эга бўлиши лозим.

Векторлар ва уларнинг тенгламалар ечишга татбиқлари.”



Download 45.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling