Лойиҳа Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 3.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/147
Sana02.11.2023
Hajmi3.02 Mb.
#1739731
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   147
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA (2)

 
5 босқич: Дарсни якунлаш, баҳоларни эълон қилиш ва уйга вазифани 
эълон килиш (5 дақиқа) 
 
 
 
 
 
 
 
 
Такрорлаш ва муҳокама учун саволлар. 
1. Жамиятда ўқитувчининг тутган ўрни ва вазифаларини 
ѐритиб беринг. 
2. Замонавий ўқитувчига қўйиладиган талабларни эслатинг. 
3. Ўқитувчи ва ўқувчилар орасидаги ўзаро муносабатларини 
асослаб беринг. 
4. Ўқитувчининг педагогик қобилиятлари ҳақида тушунча 
беринг. 
5. Ўқитувчининг ўз малакасини ошириб боришнинг 
психологик муаммоларига изоҳ беринг. 


232 
Режа 
1. Мулоқот жараѐнида бир-бировни идрок этиш ва тушуниши 
2. Мулоқот коммуникация сифатида 
3. Мулоқот ўзаро таъсир сифатида 
Одамлар ўртасидаги муносабатлар – бу (агар қисқа ифодалаш жоиз 
бўлса) амалга оширилган ва уларга нисбатан жавоб реакцияларидир. 
Одамлар ўртасидаги муносабатларни ўрганар эканмиз, биз индивид (ѐки 
ташкилот) қандай қилиб бошқа одамлар тўғрисида маълумот олишни, қандай 
қилиб у бошқа одамларни тушунишга ва улар билан контакт ўрнатишга 
ўрганишни билиб оламиз. ҳар қандай мулоқот жараѐнида муомала иш 
ҳаракат ва унга нисбатан жавоб реакцияси мавжудлигидан келиб чиқиб 
шахслараро муносабатларни ташкил этар эканмиз, бунда қуйидагича 4 та 
вариантни кўрамиз: 
1. Биз конкрет битта одам, бир нечта ѐки кўпчилик одамлар томонидан 
маълум бир жавоб реакциясини олиш учун бирон-бир иш ҳаракатни амалга 
оширишимиз мумкин. 
2. Бизнинг иш ҳаракатларимиздан биттасига жавоб реакцияси салбий 
бўлишини била туриб, унга нисбатан ижобий, жуда бўлмаганда нейтрал 
жавоб реакциясини олиш мақсадида бу иш ҳаракатимизни ўзгартиришга 
ҳаракат қилишимиз мумкин. 
3. Маълум бир шароитда бошқача ҳатти-ҳаракат қилолмаслигимизни 
(ѐки ҳоҳламаслигимизни) билар эканмиз, ҳатти-ҳаракатимизга нисбатан 
салбий жавоб реакцияси муқаррар эканлигини ҳам биламиз. Бундай ҳолда 
биз мулоқотга киришаѐтган одамимизга нима учун биз шундай қилишга 
мажбур бўлганимизни тушунтиришмиз керак. шунда биз ижобий жавоб 
реакцияси ололмасак ҳам жуда бўлмаганда нейтрал жавоб реакцияси оламиз. 
14-мавзу. Мулоқот ва шахслараро муносабатлар 
психологияси. Жамият ҳаѐтида мулоқотнинг тутган ўрни 


233 
4. Ниҳоят биз (ѐки орамиздан кимдир): ―Мен ўзим қандай ҳоҳласам, 
шундай ҳатти-ҳаракат қиламан, менинг хулқ-атворимни қабул қилиш ѐки 
қилмаслик бу сизларнинг ишингиз‖ – дейишимиз мумкин. 
5. Маълум шароитларда ушбу тўртта вариантдан биттасини танлар 
эканмиз, шу тарзда онгли ѐки онгсиз ҳолда биз ўз имиджимизни пайдо 
қиламиз.
Ҳар биримиз маълум бир имиждан фойдаланамиз ва уни бошқа 
одамларга намоѐн қиламиз. Айрим одамлар бошқа одамларда ўзи ҳоҳлаган 
таассуратни 
пайдо 
қилиш 
учун 
ўз 
образини 
онгли 
равишда 
шакллантирадилар, бошқалар эса бундай қилмайдилар. Аммо, одам бир 
шароитда намоѐн қилган имиджи (образни) бошқа шароитда ҳам худди 
шундай намоѐн этавермайди. Масалан: одамнинг кўчада ѐки ўз ходимлари 
билан мулоқотда ўзини намоѐн қилиши билан ўз уйида ўзини намоѐн қилиши 
ўртасида тубдан фарқ бўлишини ҳам унутмаслигимиз керак. Баъзида эркак 
тўғрисида ―кўча хандон, уй зиндон‖ қабилида баҳо беришимизда ҳам асос 
борлигини билишимиз зарур. Албатта биз турли шароит ва ҳолатлардан 
келиб чиққан ҳолда ўзимизни турлича тутишимиз ва намоѐн этишимиз 
табиий. Чунки шароит ва ҳолатдан келиб чиқсак, ўзимизни шундай 
тутишимиз мақсадга мувофиқ. Биз бошқаларни идрок этар эканмиз, энг 
аввало одамларнинг ташқи ифодаланадиган жиҳатларини кўрамиз. 
Унда одамнинг табиатини белгилаб берадиган унинг ички жиҳатлари 
қандай, уларни билиш мумкинми деган савол туғилади.
Яна шу хусусият эътиборлики, инсон шахснинг ҳар бир хусусияти унинг 
атрофдаги одамлар қандай ҳатти-ҳаракат қилишиларига, улар қандай 
юришлари, кийинишлари, гапиришлари, тинглашларига боғлиқ равишда 
уларнинг таъсири остида шаклланади. Бундай ѐндашув маълум маънода 
тўғри. Чунки биз ўз атрофимиздагиларнинг кийинишига, нима кийишлари ва 
ўзларини қандай тутишларига қараб уларни тушунамиз. Бу маълумотлар 
бизнинг кейинги ҳаѐтимиз, иш фаолиятимизда жуда муҳим бўлиши мумкин. 
Чунки ушбу маълумотларга асосланган ҳолда биз бирга ишлайдиган 


234 
одамларимиз, раҳбаримиз, ходимимиз, отамиз, онамиз, турмуш ўртоғимиз 
билан ўзаро муносабатларимизни ташкил этамиз. Демак, бошқа одамлар 
билан ўзаро муносабатларга киришишга ўрганиш ҳар биримиз учун жуда 
муҳим.
Одамнинг шахслараро муносабатлар доирасидаги яхши ҳатти-
ҳаракатлари унинг тўғри ташкил қилинган мулоқоти туфайли одамлар 
томонидан баҳоланади. Демак, бу ерда мулоқот асосий нарса ҳисобланади. 
Уйлаб кўрайлик, биз барчамиз ўз ҳиссиѐтларимизни ўзимиз яхши кўрадиган 
одамга кўрсатишимиз керак, муваффақиятлармизни ўзимиз маъқуллаш 
олишни ҳоҳлаган одамимизга кўрсатишимиз, фикрларимизни фикри биз 
учун қимматли бўлган одамга айтишимиз керак. Лекин, шуни унутмаслик 
керакки, биз буни тўғри амалга оширишимиз зарур. Тасаввур қилинг, сиз ѐш 
бола ва қария билан, ходимингиз ва харидор билан бир хил тилда 
гаплашмайсиз - ку. 
Сиз 
ўзингизни, 
ўз 
қадриятларингизни, 
талантингизни, 
малакаларингизни, ўз фазилатларингизни яхши билишингиз мумкин. Аммо, 
уларни мувоффақиятингизни уларнинг яхши муносабатига боғлиқ бўлган 
одамларга ифодалай олмасангиз, кўрсата олмасангиз бирон бир нарсага 
эришиш имкониятларингиз жуда кам бўлиши табиий. Агар сиз ўз
афзалликларингизни намоѐн қилмасангиз ва кўрсатмасангиз, сиз ўзингизнинг 
қобилиятларингизни сир сақлаган бўласиз. Бу эса сиз тўғрингизда бошқа 
одамлар ҳеч нарса билмаслигига ѐки сизни тушунмасликларига олиб келади. 
Бу эса уларга сизга тааллуқли бирон бир қарор қабул қилишларига ҳалақит 
бермайди. Ҳатто улар шароитни билмасалар ѐки тушунмасалар ҳам, сиз бу 
шароитда етакчи мавқедамисиз ѐки пастроқ мавқедамисиз буни билмасалар 
ҳам бу уларга сиз ҳақингизда фикр билдиришларига ѐки сизга нисбатан 
бирон бир ҳатти-ҳаракат амалга оширишларига ҳеч ҳам ҳалақит қилмайди. 
Демак, сиз ҳақиқатан ҳам шахслараро муносабатларга жалб этилгансиз. Шу 
билан бирга сиз уларни доим амалга оширасиз. Бу шахслараро муносабатлар 
мулоқотга киришишни тақоза этадики, бу жараѐнда инсон шахс сифатида 


235 
шаклланади ва ўзини намоѐн қилади.
Мулоқотга бўлган эҳтиѐж одамнинг асосий эҳтиѐжлари туркумига 
киради. мулоқот - –у иккита ѐки бир нечта одамларнинг ўзаро таъсиридан 
иборат бўлиб, у асосан билиш ва эмоционал баҳоловчи характердаги 
маълумотларнинг алмашинувидан иборатдир.
Мураккаб кўп қиррали мулоқот жараѐни: 
 Хулқ атворнинг маълум бир намуналари ва моделларини 
шакллантиришни; 
 Одамларнинг ўзаро ҳаракат қилишини; 
 Одамларнинг бир-бирларига ўзаро таъсирини; 
 Маълумотлар алмашинувини; 
 Одамлар ўртасида муносабатлар шаклланишини; 
 Одамларнинг бир-бирларини ўзаро ҳис қилишликларини ва 
тушунишларини; 
 Одамнинг ―ички‖ мени образини шаклланишини ўз ичига олади.
Мулоқот турли туман вазифаларни бажаради ва шунга асосан улар 
классификация қилинади. Ўзаро боғлиқ учта томонни ҳисобга олган ҳолда 
мулоқот функциялари қуйидаги турларга ажратилади: 
- Перцептив томони- мулоқот жараѐнида одамларни бир – бирларини 
идрок этиши ва тушуниши; 
- Коммуникатив томони – информациялар алмашинуви жараѐни; 
- Интерактив томони – мулоқотда одамларнинг ўзарo таъсири жараѐни. 
1. Мулоқотнинг перцептив функцияси асосида бошқа одамни, шу 
жумладан мулоқот шеригини идрок қилиш ва тушунишаѐтган бўлиб, у инсон 
психикасини 
эмоционал соҳасини тартибга солиб туришига
(регуляция 
қилишга) 
йўналтирилган. 
Чунки 
мулоқот 
одамнинг 
эмоционал 
ҳолатларининг муҳим белгилаб берувчиси ҳисобланади. Махсус инсоний 
ҳиссиѐтларнинг барчаси одамларнинг мулоқоти шароитида пайдо бўлади ва 
ривожланади, яъни, ѐ эмоционал ҳолатларнинг яқинлашуви, ѐ уларнинг 
қутбларнинг ажралиши, ѐ ўзаро кучайиши ѐки сусайиши амалга ошади.


236 
2. Мулоқотнинг коммуникатив функцияси ўзаро таъсир қилувчи 
индивидлар ўртасидаги турли кўринишлардаги информация алмашинувидан 
иборат. Инсоний
мулоқотда информация алмашинуви ўзига хос хусусиятга 
эга: бу жараѐн ҳар бир фаол субъект ҳисобланган иккита индивид ўртасида 
амалга ошади; у албатта шерикларининг 
фикрлари ҳиссиѐтлари ва хулқ 
атвори
ўзаро таъсирини назарда тутади.
3. Мулоқотнинг 
интерактив функцияси 
хулқ-атворни тартибга 
солишдан ва одамларнинг ўзаро таъсири жараѐнида ҳамкорликдаги 
фаолиятни бевосита ташкил қилишдан иборат.
Бу жараѐнда одам ўз шериги 
фаолиятининг мотивларига, дастурларига, унинг қарор қабул қилишига 
ҳатти-ҳаракатларини бажариши ва назорат қилишига, ҳатто хулқ-атворини 
биргаликда қўзғатиш ва коррекция қилишига таъсир кўрсатиши мумкин.
Дж.Рокфеллер ишбилармонлик фаолиятида мулоқотнинг аҳамиятини 
яхши тушунган ҳолда: ―одамлар билан мулоқотга кириша олиш малакаси 
худди қанд ѐки кофега ўхшаган, пулга сотиб олинадиган тавордир. Мен 
дунѐдаги ҳар қандай товардан кўра ушбу малакага кўпроқ пул тўлашга 
тайѐрман‖, - деган эди.
Мулоқотга кира олиш кўникмаси ўзи нима? Бу – демак одамларни 
фарқлай олиш ва шу асосида улар билан ўзаро муносабатларини кўриш 
дегани, бу эса мулоқот психологиясини билишини тақоза этади. Мулоқот 
жараѐнида одамлар бир-бирларини идрок этадилар, маълумотлар 
алмашинадилар ва ўзаро таъсир кўрсатиб ҳаракат қиладилар.

Download 3.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling