Лола опа, ижод жараёнида адиб ва асарни ҳикоя қилувчининг қарашлари қанчалик уйғун ёки аксинча бўлади
Download 24.09 Kb.
|
Hujjat (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижодкорларга умумий савол
Лола опа, ижод жараёнида адиб ва асарни ҳикоя қилувчининг қарашлари қанчалик уйғун ёки аксинча бўлади Қаламингизга мансуб ҳикоя ва қиссаларингиз жуда енгил ўқилади. Соф ўзбекона, халқнинг тилидан олинган иборалар ўқувчини ўзига тортиб, бир нафасда ўқиб чиқишга мажбур қилади, ақлни зўриқтирмайди. Бошқача айтганда, тили енгил ва юки оғир асарлар. Шундай муваффақиятга эриша олган ижодкор сифатида бугунги ўзбек прозасида тил масаласига тўхталиб ўтсангиз. “Қўнғироқ”дан олдин ёзилган асарларингиз билан бу асар ўртасида ўхшаш жиҳатлар борми? Яъни, биламиз, аввалги қисса ва ҳикояларингизда, асосан, аёл, она образларига катта эътибор қаратилган. Уларнинг айрим қаҳрамонлари бадиий характер даражасига еўтарилгандай.“Қўнғироқ”даги қаҳрамонларни ҳам шундай даражага кўтарилади дея оласизми? Бу борадаги фикрингиз. Ҳар бир ижодкор яратаётган асари устида ойлаб, ҳатто йиллаб иш олиб боради. Ижодкор учун унинг ёзган асари бир фарзандидек гап. Сиз қайси асарингизнинг таҳрири устида кўпроқ ишлагансиз? Яъни бу жараён ижодкор учун қанчалик қийин ва аҳамиятли? Анча йиллар журналистик соҳаларда ишлагансиз. Санъаткорларнинг одатий гапи бор: халқдан олиб халққа берамиз. Журналист халқдан нима олиб, халққа нима бериши керак? Ижодкорларга умумий савол Ижодкор бўламан деган ҳар бир ёш, энг аввало, кўп китоб ўқиши лозим. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, улуғ ёзувчиларнинг барчаси китоб мутолааси билан шуғуллангани, ҳаттоки, ўзига қадрли деб билган китоби борлиги ҳақида адабиётларда ўқиганмиз. Сиз учун улуғлардан кимнинг асари қадрли ҳамда ўзингизнинг китоб мутолаа қилиш тажрибангиз билан ҳам ўртоқлашсангиз… Ёзувчи ва шоирларнинг, умуман, ижодкорларнинг болалиги китобхонлар учун ғам ниҳоятда қизиқ. Шундай экан, ана шу орзулари осмон болалигингиз ҳақида ҳам сўзласангиз. Бугун китобхонлар қандай асарларга кўпроқ қизиқади, деб ўйлайсиз? Саргузашт, олди-қочди воқеалар баёнидан иборат китоблар кўпчиликда қизиқиш уйғотаётганини қандай изоҳлайсиз? Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш учун яна нималар қилиш керак? Шиддат билан ўзгариб, турланиб бораётган дунёда ижодкорнинг зиммасига тушаётган энг муҳим вазифа, сизнингча, нима? Адабиёт ва жамият ҳақидаги бугунги хулосангизни билмоқчи эдим... Шоирларга саволлар Шоирни элга танитадиган нарса – халқоналик, самимийлик. Навоий, Машраб, Бобур, Муқумийнинг ана шундай шеърларидан бугун ҳам айрим одамлар камида бир-икки байт ёд билади. Ҳозирда модернизм йўналиши ҳам анча урфга айланган. Лекин ҳар кимнинг йўли ўзига хос. Сизнингча, яхши шеър қандай бўлади? Инсон учун, ижодкор учун «ҳаёт сабоқлари» нималардан иборат? Умр йўлларининг бир қисмини босиб ўтган шоир қалбида бу сабоқлар қандай акс-садо беради? Сизни ҳаётда доимо ўйлантирадиган ва қалбингиз тўрида турадиган масала нима? Ғайрат ака, Сиз бугунги кунда пойтахтда ижод қилиб келяпсиз. Шеърларингизни ўқиганимизда унда Ватан мавзуси етакчи ўринда турганига гувоҳ бўламиз. “Беш дарс” номли тўпламингизда эса туғилган юртингиз Хўжаилмкони ҳақида тўлқинланиб ёзган шеърингиз ҳам ўрин олган? Сизнингча Ватан туйғуси нима? Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ёш шоирларга устозлик қилиб, уларга маслаҳатлар берган кезлари доим бир сўзни айтар эканлар. Яъни, “Шеър ёзсанг сўзни шундай михлаб қўйки, бу сўзингни ҳеч бир инсон ўзгартира олмасин”. Шоирнинг бу фикрларига Сиз қандай муносабат билдирасиз? Ижодкор эмас, китобхон сифатида шеърларингизни ўқиб, Абдулла Орипов фикрларига мос келади деб айта оласизми? Ғайрат ака, бугун Сиз шеърият йўналишида қалам тебратиш билан бирга публицистикада ҳам ижод қилган ҳолда “Бунда булбул китоб ўқийди... “ ва бугун тақдимоти ўтказилаётган “Йўлдаман, нурли йўлда” номли тўпламларини ҳам нашр эттиргансиз. Айтингчи, шоир бўлиш билан бирга публицист сифатида қалам тебратиш ижодкорга қандай масъулият юклар экан? Download 24.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling