Лов эвазига хизмат кўрсатиш тўғрисида сонли шартнома
II.Тўлов қиймати ва уни амалга ошириш тартиби
Download 18.91 Kb.
|
шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Буюртмачининг хуқуқ ва мажбуриятлари
II.Тўлов қиймати ва уни амалга ошириш тартиби
2.1. Мазкур шартнома бўйича курсатиладиган Хизматларнинг бир ойлик қиймати __________________________- (сумма сўз билан) сўмни ташкил этади. 2.2. Буюртмачининг моддий бойликларига зарар етказилганда, шунингдек, мазкур шартномани бажариш муносабати билан Буюртмачининг молиявий ҳолати ёмонлашганда Хизматларнинг қиймати камайтирилиши мумкин. 2.3. Мазкур шартноманинг 1.3-бандида келтирилган Хизмат кўрсатиш даври мобайнида ҳар ойда Буюртмачи томонидан тўловлар амалга оширилади. Мазкур шартноманинг 1-иловасида келтирилган шаклдаги, Томонларнинг ҳар бири томонидан имзоланадиган “Кўрсатилган хизматларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси” кўрсатилган Хизматлар учун тўловларни амалга оширишга асос бўлиб хизмат қилади. 2.4. Мазкур шартнома бўйича Хизмат кўрсатиладиган барча даврда ҳар ойнинг 5 санасига қадар Буюртмачи томонидан тўловлар амалга оширилади. 2.5. Буюртмачи Бажарувчи томонидан кўрсатилган Хизматлар учун хақ тўлашда солиқ агенти сифатида мазкур шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган суммадан қонунчиликда белгиланган тартибда солиқлар ва иш хақидан бошқа мажбурий ушланмаларни белгиланган тартибда ушлаб қолади. III. Буюртмачининг хуқуқ ва мажбуриятлари 3.1.Буюртмачининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: 3.1.1. Кўрсатилган хизматларнинг мазкур шартнома талабларига мувофиқ келмаслиги,шунингдек,Хизматлар кўрсатиш жараёнида бошқа хато ва камчиликлар аниқланган тақдирда Бажарувчини бу ҳақда хабардор қилади; 3.1.2. Кўрсатилган Хизматлар учун мазкур шартноманинг II бўлимида келтирилган тартибда ва муддатларда тўловларни амалга оширади; 3.1.3. Мазкур шартномани сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Бажарувчига Хизмат кўрсатиш учун жой ажратади, ўқув мебеллари билан таъминлайди. 3.2. Буюртмачи қуйидаги хуқуқларга эга: 3.2.1. Мазкур шартнома бўйича кўрсатилаётган Хизматларнинг ҳолати бўйича Бажарувчидан ахборот талаб қилиб олади; 3.2.2. Хизмат курсатиш муддати тугагандан кейин Бажарувчидан мазкур шартнома доирасида унга берилган моддий бойликлар, жиҳозлар ва хужжатларнн кайтаришни талабқкилиб олади (агар бундай моддий қимматликлар берилган бўлса); 3.2.3.Бажарувчи томонидан мазкур шартноманинг 4.2.2-бандида келтирилган мажбуриятларни бажариш шартлари бузилганда, Буюртмачи мазкур шартнома шартларини бажаришни бир томонлама бекор қилиш хуқуқига эга. Шартнома ушбу бандда келтирилган сабабларга кўра бекор қилинганда, Буюртмачи Бажарувчининг зарарини қоплаб бериш мажбуриятини олмайди; 3.2.4.Бажарувчи томонидан кўрсатилган Хизматлар мазкур шартномада кўзда тутилган муддатда ва белгиланган сифатда бажарилмаган холларда, Бажарувчи томонидан хақиқатда кўрсатилган Хизматлар қийматига мос равишда тўловларни амалга оширади; 3.2.5.Бажарувчи томонидан алкоголли ичимликлар, наркотик ёки токсик моддалар таъсири остида, шунингдек, Хизмат курсатишга тўсқинлик қилувчи касалликка чалинган холда Хизматлар кўрсатилганда Бажарувчини олдиндан огоҳлантирмасдан шартномани бир томонлама бекор қилади. Download 18.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling