Лов эвазига хизмат кўрсатиш тўғрисида сонли шартнома
Download 18.91 Kb.
|
шартнома
IV. Бажарувчининг мажбуриятлари
4.1.Бажарувчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: 4.1.1.Мазкур шартнома бўйича, шунингдек, Томонларнинг келишувига мувофиқ графикда келтирилган муддатларда шахсан ўзи сифатли Хизматлар кўрсатади; 4.1.2.Мазкур шартномада келтирилган хуқуқ ёки мажбуриятларини амалга оширишда коррупцияга қарши қонунчилик талабларини бажариш ва коррупцияга карши хонунчилик меъёрларини бузувчи ҳар қандай ҳаракатлардан четда бўлади. Жисмоний ва юридик шахслардан, хусусан, тижорат ташкилотлари, бошкарув ва хокимият органлари, давлат хизматчилари, нодавлат юридик шахслар ва уларнинг вакилларидан ноқонуний тўловларнинг ҳар қандай турларини, пул ёки бошқа шаклдаги тўловларни қабул қилиш, уларга таклиф қилиш, ваъда қилиш ёки шу каби бошқа ҳаракатларни амалга оширмаслик мажбуриятини олади; 4.1.3.Хизматларни Буюртмачининг назорати остида хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда амалга оширади. Электр, ёнгин ва техника хавфсизлигиқкоидаларига, шунингдек, Буюртмачининг ишлаб чиқариш, маиший ва ёрдамчи биноларида ҳамда унинг худудида ўзини тутиш қоидаларига амал қилади; 4.1.4.Ўзининг моддий бойликлари, жиҳозлари ва хужжатларидан фойдаланган холда Хизмат кўрсатади. Буюртмачининг моддий бойликлари, жиҳозлари ва хужжатларидан фойдаланган ҳолда Хизмат кўрсатилганда, Бажарувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: а)Буюртмачи томонидан берилган моддий бойликлар, жихозлар ва хужжатларни авайлаб асрайди ва улардан тежамкорлик билан фойдаланади; б) Хизмат кўрсатиш даври тугагандан кейин Буюртмачи томонидан берилган моддий бойликларнинг сарфланиши бўйича Буюртмачига ҳисобот беради; в) Хизмат кўрсатиш даври тугагандан кейин бир кун муддат ичида Буюртмачи томонидан берилган, фойдаланилмаган моддий бойликлар ва жихозларни Буюртмачига қайтариб беради; 4.1.5. Буюртмачининг моддий бойликларига Бажарувчи томонидан талабнома киритилгандан бошлаб 10 календарь кун мобайнида етказилган зарарни қоплаб бериш мажбуриятини олади. Талабнома Бажарувчига таништирилган кундан эътиборан Бажарувчи уни олган ҳисобланади; 4.1.6.Бажарувчи томонидан ўз моддий бойликлари, жиҳозлари ва хужжатларидан фойдаланган ҳолда Хизматлар кўрсатилганда, Хизмат кўрсатиш бошланишидан олдин уларнинг намуналарини Буюртмачи билан келишиб олади; 4.1.7.Хизмат кўрсатиш жараёнида кўрсатиладиган Хизматнинг сифати пасайишига таъсир кўрсатувчи хавфсизлик ва атроф-мудит мухофазаси талабларига мос келмайдиган моддий қимматликлар ва жихозлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди; 4.1.8.Бажарувчининг иҳтиёрига боғлиқ бўлмаган холда Хизмат кўрсатиш жараёнини қийинлаштирадиган ёки унга тўсиқлик қиладиган ҳолатлар бўйича Буюртмачини дарҳол(ҳолат юзага келган кундан бошлаб бир суткадан кечикмаган холда)огоҳлантирилади. V. Томонларнинг жавобгарлиги 5.1.Томонлар мазкур шартнома шартларини умуман ёки талаб даражасида бажармаганлиги учун амалдаги қонун хужжатларига мувофих жавобгар бўладилар. 5.2.Хизмат кўрсатиш муддатлари мазкур шартноманинг 1.3-бандида келтирилган муддатдан кечиктирилган ҳолларда Бажарувчи Буюртмачига кечиктирилган ҳар бир кун учун кўрсатиладиган Хизмат умумий хийматининг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бунда, пеня Бажарувчига тўланиши лозим бўлган суммадан ушлаб қолиниши мумкин. 5.3.Буюртмачи томонидан мазкур шартноманинг II булимида келтирилган талаблар бажарилмаган тақдирда Буюртмачи Бажарувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун кўрсатиладиган Хизмат умумий қийматининг 0,2 фоизи миқдорда пеня тўлайди. 5.4. Бажарувчи қуйидагилар бўйича жавобгар бўлади: а) Кўрсатиладиган хизматларнинг хавфсизлигига; б) Атроф-мухит мухофазаси хақидаги қонунчилик талабларининг бузилмаслигига, жумладан, учинчи шахслар олдида жавобгар бўлади; в) Мехнат мухофазаси, техника ва ёнгин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитария қоидаларига амал қилишга; г) Буюртмачи томонидан тақдим этилган моддий қимматликлар, жиҳозлар ва хужжатларнинг сақланишига. Download 18.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling