project.gov.uz
05.01.2023
1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШНҚ 2.04.15-22 “Фотоэлектрик станциялар (тизимлар)” шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик
кодексига асосан буюраман:
1. ШНҚ 2.04.15-22 “Фотоэлектрик станциялар (тизимлар)” шаҳарсозлик нормалари ва
қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
вазирлиги, Энергетика вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат
саломатлиги хизмати билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қурилиш вазири
Zakirov B. I.
Тошкент ш.
2022 йил 07 декабрь,
234 сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси
Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат
саломатлиги хизмати бошлиғи
Юсупалиев Б. К.
Тошкент ш.
2022 йил 16 ноябрь,
Фавқулодда вазиятлар вазири
Кулдашев А. N.
Тошкент ш.
2022 йил 26 ноябрь,
project.gov.uz
05.01.2023
3
Ўзбекистон республикаси
қурилиш
вазирининг
2022 йил 7 декабрдаги
234-сон буйруғига
илова
ШНҚ 2.04.15-22 “Фотоэлектрик станциялар (тизимлар)” шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Ушбу шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (кейинги ўринларда – ШНҚ) қуёш фотоэлектрик
модуллари ва батареяларидан фойдаланган ҳолда янги қурилаётган лойиҳа қуввати 10 кВт гача бўлган
фотоэлектрик станцияларни лойиҳалаштириш қоидаларини белгилайди.