Loyiha matni 71555-(73042)


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/18
Sana02.05.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1422943
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
2.04.15-22-fotojelektrik

project.gov.uz
05.01.2023
7
17. ФЭМнинг кўтариб турувчи конструкцияси ва ўрнатиш механизми ҚМҚ 2.01.03 талабларига
мувофиқ бўлиши лозим.
ФЭМнинг кўтариб туриш устуни юк кўтариш хусусиятлари O‘zDSt/IEC 3076:2016 (IEC
62446:2009, NEQ) га мос бўлиши керак. ФЭМларни қуриш ва лойиҳалашда шамол юкламалари
таъсирига алоҳида эътибор берилиши лозим.
18. ФЭМни ўрнатишда ишлаб чиқарувчининг тавсияларига мувофиқ ҳароратнинг
деформациялари учун компенсация берилиши керак.
19. ФЭСни лойиҳалаш ва қуришда ФЭМга тушадиган оғирликни камайтириш учун шамол, қор,
тошқиннинг сейсмик таъсири ҳамда қўшимча юки ҳисобга олиниши ва у O‘z DSt IEC 61215-1:2018
(IEC 61215-1:2016, IDT) га мувофиқ бўлиши керак.
Шамол тезлиги таъсирини баҳолаш учун шамолнинг максимал тезлиги узоқ муддатли об-ҳаво
маълумотларини таҳлил қилиш асосида танланиши керак. ҚМҚ 2.01.01 га мувофиқ маълум бир жойни
лойиҳалаш учун табиий ҳодисаларнинг рўй бериши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш
лозим.
20. ФЭМ тузилмасини ҳисоблашда ёғингарчилик (қор, муз ва бошқа ёғингарчиликлар) миқдори
ҚМҚ 2.01.01 га мувофиқ қабул қилиниши керак.
ФЭМни биноларнинг томларига ўрнатишда ФЭСнинг юк кўтариш қобилияти ҳисобга олиниши
ҳамда O‘zDSt/IEC 3076:2016 (IEC 62446:2009, NEQ) га мувофиқ бўлиши лозим.
21. ФЭСнинг маълум бир ҳудудида сув тошқини керагидан ортиқ бўлганда ёки дарё, кўл ва сув
ҳавзасида сув сатҳининг кўтарилиши натижасида ФЭСни умумий тармоқдан узиш имконияти
таъминланиши зарур.
Агар ФЭСлар автоном бўлса, уларни батареялардан узиш таъминланган бўлиши лозим.
22. Тузилмаларни лойиҳалашда ҳароратнинг ўзгаришини ҳисобга олиш ҳамда
O‘zDSt/IEC 3076:2016 (IEC 62446:2009, NEQ) га мувофиқ қўллаб-қувватловчи тузилмаларга ва ФЭМни
маҳкамлаш механизмларига эътибор қаратиш лозим.
23. ФЭМ қуёш иншоотлари коррозияга чидамли бўлган алюминий ёки сирланган пўлат
материалларидан ясалиши лозим.
24. ФЭБни ерга ўтказувчанлик (заземление) бўйича лойиҳалашда
O‘z DSt/IEC 60364-7-712: 2002 талаблари ва қоидаларига риоя этилиши ҳамда ерга ўтказиш
тизимининг тўлиқ конфигурацияси ҳисобга олиниши керак.
Бундай ҳолларда қуйидаги вазифалар ҳал қилиниши лозим:
эксплуатацион ёки конструктив сабабларга кўра зарур бўлганда юқори кучланишли кабелларни
ерга ўтказиш (функционал ерга ўтказиш тизими);
чақмоқдан ҳимоя қилиш ёки потенциални тенглаштириш мақсадида очиқ ўтказувчан
қисмларни ерга улаш (ҳимоя ерга ўтказиш тизими).

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling