Loyiha matni 75253-(77541)
-боб. Жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун киритиш
Download 377 Kb. Pdf ko'rish
|
Loyiha matni - 75253-(77541)
1-боб. Жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун киритиш
тартиби 6. Аъзоларининг сони энг кўп бўлган республика касаба уюшмалари бирлашмаси, ўз ваколатли вакиллари орқали ходимларнинг бошқа республика бирлашмалари, ўз ваколатли вакиллари орқали иш берувчиларнинг республика бирлашмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида имзоланган Бош жамоа келишуви, унинг иловалари шунингдек project.gov.uz 26.03.2023 34 ходимлар ва иш берувчиларнинг тегишли вакиллари ўртасида, шунингдек тарафларнинг таклифига кўра тегишли тармоқдаги давлат бошқаруви органлари билан имзоланган тармоқ жамоа келишувлари, унинг иловалари етти календарь кун муддатда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, жамоа келишуви тарафларига, шунингдек хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун Давлат меҳнат назорати инспекцияси марказий аппаратига комиссияси раиси томонидан имзоланган алоқа хати билан қоғоз шаклда, уч нусхада муҳр билан тасдиқланган ҳолатда почта орқали юборади. 7. Ходимлар ва иш берувчиларнинг тегишли вакиллик органлари ўртасида, тарафларнинг таклифига кўра эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан имзоланган ҳудудий жамоа келишувлари, унинг иловалари етти календарь кун муддатда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, жамоа келишуви тарафларига, шунингдек хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари Давлат меҳнат назорати инспекцияларига ҳудудий комиссия раиси томонидан имзоланган алоқа хати билан қоғоз шаклда уч нусхада муҳр билан тасдиқланган ҳолатда почта орқали юборади. 8. Давлат меҳнат назорати инспекцияси етти календарь кунлик муддатда жамоа келишувларини ўрганиб чиқади ва вазирликнинг “Жамоа келишувларини рўйхатга олиш китобига” хабардор қилиш тартибида рўйхатга олади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги муҳри билан, ҳудудий жамоа келишувлари Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари муҳри билан тасдиқлаб, рўйхат рақами ва рўйхатга олинган сана кўрсатилган ҳолда тегишлиги Ижтимоий- меҳнат масалалари бўйича комиссиясига икки нусхаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси бошлиғи томонидан имзоланган алоқа хати билан қоғоз шаклда почта орқали юборади. 9. Рўйхатдан ўтказилган жамоа келишувларининг бир нусхаси Давлат меҳнат назорати инспекциясида сақланади. 10. Хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтган жамоа келишувлари улар рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Download 377 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling