Loyiha matni 75253-(77541)


Download 377 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/49
Sana06.04.2023
Hajmi377 Kb.
#1332735
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Loyiha matni - 75253-(77541)



project.gov.uz
26.03.2023
1
ЕДИНАЯ ЭЛЕКТРОННАЯ СИСТЕМА РАЗРАБОТКИ И
СОГЛАСОВАНИЯ ПРОЕКТОВ НОРМАТИВНО-
ПРАВОВЫХ АКТОВ
Проект
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
VQL-619/23-4
Лойиҳа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини
тасдиқлаш тўғрисида” 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ–798-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар
Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли 1-иловаларга
мувофиқ;
масофадан туриб ишловчи ходим билан тузиладиган ёзма меҳнат шартномасининг
намунавий шакли 2-иловага мувофиқ;
иш берувчи бўлган микрофирма ходими билан тузиладиган меҳнат шартномасининг
намунавий шакли 3-иловага мувофиқ;
уй ишчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли 4-иловага
мувофиқ;
қариндош-уруғларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан
истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати 5-
иловага мувофиқ;
алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар


project.gov.uz
26.03.2023
2
рўйхати 6-иловага мувофиқ;
ижодий таътиллар бериш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш
вақтининг чекланган муддати 8-иловага мувофиқ;
алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос
хусусиятлари тўғрисидаги низом 9-иловага мувофиқ;
жамоа келишувларини хабардор қилиш тартибида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги
низом 10-иловага мувофиқ;
мавсумий ишларнинг, шу жумладан олти ойдан ортиқ давр (мавсум) ичида амалга
оширилиши мумкин бўлган айрим мавсумий ишларнинг рўйхати 11-иловага мувофиқ
тасдиқлансин.
2. Ишнинг алоҳида тусига эга бўлган, ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитида
ишлайдиган ходимлар учун қўшимча таътилнинг энг кам муддати 13 календарь кун этиб
белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 12-иловага мувофиқ айрим қарорларига
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга
ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 1997 йил 11 мартдаги
133-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Download 377 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling